Рейсларини кутаётган мигрантларни тунда Домодедово аэропортидан ҳайдаб чиқаришди

© Foto : Peter GriffinОжидание рейса на самолет
Ожидание рейса на самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рейсларини кутаётган 300 га яқин мигрантларни тунги соат 3да Домодедово аэропортидан кўчага ҳайдаб чиқаришди.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Рейсларини кутаётган мигрантларни тунда Домодедово аэропортидан кўчага ҳайдаб чиқаришди. Бу ҳақда журналист Галия Ибрагимова ўзининг Facebook´даги саҳифасида маълум қилди.

Граждане республики Узбекистан в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Элчихона фирибгарликнинг янги тури ҳақида огоҳлантирди

Журналистнинг ёзишича, тунги соат учларда мигрантлардан бири Фаррух қўнғироқ қилиб, бўлиб ўтган ҳодиса сўзлаб берган.

“Бизни аэропортдан ҳайдаб чиқаришди. Формали ходимлар келиб, неча киши эканлигимизни сўраб, ҳаммани тўплашни айтди. Бугун тунда учиб кетишимизни ваъда қилишди. Биз ҳаммани тўпладик. 300га яқин киши эди”, - дея тушунтирган тожикистонлик мигрант Фаррух.

Маълум қилинишича, мигрантлардан 200 нафари Тожикистон фуқаролари, қолганлари бошқа Марказий Осиё мамлакатларининг фуқароларидир. Мигрант тунда кўчада қолиб кетишгани, кўчада бирор жойга кетиш учун ҳаттоки такси йўқлигини айтиб ёрдам сўраган.

В Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароларини Москвадан олиб чиқиш мураккаблашган – Росавиация

Расмий ваколатхоналар ушбу ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия аэропортларида кўплаб Марказий Осиё фуқаролари қолиб кетган. Бунга коронавирус туфайли мамлакат чегаралари ёпиқлиги ва мунтазам парвозлар бекор қилингани сабаб бўлди.

Новосибирск аэропортида қолиб кетган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон хориждаги фуқаролари ватанга қайтариш учун қатор чартер рейсларни амалга оширмоқда. Москванинг Внуково аэропортида чартер парвозини кутаётган ўзбекистонликлар бор. Внуково аэропорти раҳбарияти томонидан ўзбекистонликларнинг вақтинчалик туришлари учун “B” терминали ажратилган, ушбу қисм тиббий пункт, ҳожатхона, иссиқ овқат ва мебел жиҳозлари билан таъминланган. Элчихона томонидан Ўзбекистон ҳукумати маблағи эвазига, ушбу йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган вақтинчалик яшаш жойи ҳам таклиф қилинган.

Янгиликлар лентаси
0