"Пул йўқ": патент тўловини вақтинча бекор қилиш бўйича ҳукуматга мурожаат йўлланди

© Администрация НаманганаВернувшиеся из Латвии и Ирана узбекистанцы отправились домой после карантина
Вернувшиеся из Латвии и Ирана узбекистанцы отправились домой после карантина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли карантин чоралар жорий этилгандан сўнг Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар жуда қийин вазиятга тушдилар.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов карантин чоралар даврида меҳнат патент тўловларини бекор қилиш тўғрисида бош вазир Михаил Мишустинга видео мурожаат тайёрлади.

Коженов ўз мурожаатида, коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли карантин чоралар жорий этилгандан сўнг Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар жуда қийин вазиятга тушганини билдирди: ишсиз ҳафталар ва ўзини изоляция қилиш режими туфайли кўплаб мигрантлар ишсиз қолди, чегаралар ёпилгани сабабли ватанларига қайта олишмаяпти. Мигрантларда пуллар тугамоқда, агар  иш бўлмаса, патент тўловини тўлай олишмайди.

Коженов барча мигрантлар номидан бир ёки уч ойга "патент тўловини тўлашдан таътил"ни жорий этиш ташаббуси билан чиқди.  

Хорижий фуқаролар Россия ҳукуматидан мураккаб вақтда уларни қўллаб-қувватлашини сўрамоқдалар.

Видеороликка ишсиз қолган мигрантларнинг мурожаатларини қўшиб, илова қилинган. 

Чет эллик фуқаролар ҳисобида ҳар йили давлат бюджетига 60 млрд рубл маблағ келиб тушади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВ коронавирус тарқалиши туфайли хорижий фуқаролар 2020 йил 1 мартда мамлакатда вақтинчалик бўлиш муддатини ҳеч қандай муаммосиз чўздириш имконияти тақдим этилди.

Бунинг учун мигрантлар ўзлари бўлган жойга энг яқин Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлимига тегишли ариза билан мурожаат қилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0