21:59 01 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Миграция
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)
768 0 0

Хусусан, Покистонда 5, Россияда 1, Америкада 10 нафар Ўзбекистон фуқароси коронавирус инфекциясини юқтириб олган.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов чет эл давлатларида 23 нафар Ўзбекистон фуқароси COVID-19 юқтириб олганини маълум қилди.

“Баъзи давлатларда коронавирус тарқалиши кенг кўламли тус олган. Афсуски, хориждаги фуқароларимиз орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бермоқда. Бизда мавжуд маълумотларга кўра, Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1),  Қозоғистонда (2) бўлиб турган 23 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган”, - деди у АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда.

Унинг маълум қилишича, дипломатик ваколатхоналар ушбу фуқаролар ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.

Хаджиметов хориждаги барча мамлакат фуқароларидан коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳокимият талабларига тўлиқ риоя этиш, жамоавий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришни қатъий сўраган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)

Асосий мавзулар