Россиялик депутат мигрантлар патентини нега узайтириш кераклиги ҳақида

© Sputnik / Asatur YesayantsВиктор Водолацкий
Виктор Водолацкий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкий нима сабабдан мигрантларнинг меҳнат патентларини автоматик тарзда узайтириш кераклигини тушунтирди.

Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари қўмитаси ИИВ ва бошқа Россиянинг асосий идораларига COVID-19 пандемияси туфайли ўз мамлакатларига қайта олмаётган мигрантлар учун патентлар муддатини узайтишга оид сўров юборади.

Итоги визита Валентины Матвиенко в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Муҳим мактуб: Танзила Нарбаева Матвиенкодан ўзбекистонликларга амалий ёрдам беришни сўради

“Мактубда кўрсатилганки, бугунги кунда юз минглаб мигрантлар Россия ҳудудида бўлиб турибди. Улар автомобиль, авиақатновлар йўқлиги, чегаралар ёпиқлиги боис ўз ватанларига кета олмайди”, - деди Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкий.

Унинг таъкидлашича, табиийки, савол ўртага ташланади: ўз уйига кета олмайдиган, ишлаш учун патенти ёки вақтинча яшаш муддатини узайтира олмайдиган бу қадар кўпчиликни нима қилиш керак.

“Бизнинг мурожаатимиз коронавирус пандемияси билан кураш якунлангунига қадар меҳнат мигрантларининг патент ва Россия Федерациясида бўлиб туриш ҳуқуқини автоматик тарзда узайтиришга қаратилган”, - деди Виктор Водолацкий Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқаролар учун патент тўловини кечиктиришни сўради

Депутат ушбу масаланинг ҳал қилинмаслиги оқибатлари салбий бўлиши мумкинлигига эътибор қаратди. Хусусан, агар ҳужжатлар узайтирилмаса, мигрантлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан қочишни бошлайди ёки сарсон-саргардонликда ҳаёт кечириши мумкин.
Мигрантларнинг жамоат тартибини бузмасдан осойишта ўз ишларини давом эттиришлари учун патентларнинг амал қилиш муддатини узайтириш зарур, дея хулоса қилди Водолацкий.

Янгиликлар лентаси
0