14:33 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Миграция
Ҳавола олиш
81350

Россия Давлат Думаси Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Давлат Думаси Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тўғрисидаги қонунни муҳокама қилиб, маъқуллади.

Унга кўра, Россия фуқаролигини олиш учун ариза берувчи шахс чет давлатнинг ваколатли органига, унинг бошқа фуқаролигидан чиқиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш талаби қонунчиликдан чиқариб ташланди.

Шу билан бирга, фуқаролиги бўлмаган вояга етмаган шахслар учун Россия Федерацияси ҳудудида беш йил яшаш ва қонуний манба мавжудлигини тасдиқлаш талаби  бекор қилинди, агар бундай шахслар СССР фуқаролигига эга бўлган, СССР таркибига кирган давлатларда яшаган ва яшаётган, шу давлатлар фуқаролигини олмаган бўлса.

Россия ҳудудида яшаётган, Россия фуқароси билан никоҳда бўлиб, улар орасида фарзанди бор бўлган чет эл фуқароларига, шунингдек, ота-онасининг биттаси Россия фуқароси бўлган чет эл фуқароларига нисбатан беш йиллик яшаш ва даромад манбаини тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

Россияда яшаш гувоҳномасига (ВНЖ) эга бўлган Молдова, Украина, Беларусь ва Қозоғистон фуқароларига Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш ҳуқуқи таклиф этилади. Бу фуқароларга Россияда беш йиллик яшаш талаби шарт эмас.

Асосий мавзулар