14:59 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Миграция
Ҳавола олиш
67810

Аввалроқ меҳнат мигрантларини вақтинча Россия фуқароларига тенглаштириш ва уларга ҳам ишсизлик нафақасини тўлаш таклиф қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ҳукумат меҳнат мигрантларига ишсизлик нафақасини тўлашга оид мустақил равишда қарор қабул қилиши мумкин. Бунинг учун қонунчиликка тузатиш киритиш шарт эмас. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Федерация кенгаши ижтимоий қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Валерий Рязанский маълум қилди.

“Коронавирус тарқалиши таҳдиди туфайли Ҳукуматнинг унга берилган ваколатлари доирасида бундай қарор қабул қилишга ҳуқуқи бор”, - деди Рязанский.

Унинг таъкидлашича, иш берувчилар билан расмий равишда шартнома тузган меҳнат мигрантлари бу масалани бевосита ўз раҳбарияти орқали ҳал қилиши мумкин.

“Иш берувчи расмий шартнома тузмаган чет эллик ишчилар мигрантлар ассоциацияси ёки ўз элчихоналарига мурожаат қилишлари мумкин. Сўнгра бу маълумот Россия Федерацияси ҳукуматига етказилиши мумкин”, - деди Рязанский.

У ҳукуматнинг бунга ўхшаш масалаларни ҳал қилиш учун захира жамғармаси, махсус грантлари мавжудлигини тушунтирди

“СТА ташаббуси тушунарли, оғир аҳволда қолган кишилар оч қолиши мумкин, уларни бирор бир моддий томон билан таъминлаш лозим”, - дея таъкидлади парламентарий.

Унинг фикрига кўра, бу масала ҳал қилинмаса, у мигрантлар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар ўсишига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Стратегик ташаббуслар агентлиги Россияда мигрантларга ҳам вақтинча ишсизлик нафақасини тўлашни таклиф қилган эди.

Асосий мавзулар