04:03 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Миграция
Ҳавола олиш
59520

Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунга имзо чекди. Ушбу қонун 3 ой ўтгач кучга киради.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунга имзо чекди. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар порталида эълон қилинган.

Россияда доимий равишда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлат фуқаролигидан воз кечмасликлари мумкин. Бундан ташқари, СССР ва унинг собиқ республикаларида туғилганлар, бироқ улар фуқаролигини олмаганлар, ариза топширгунга қадар Россияда уч йил яшаш шарти талаби ҳамда даромад манбаини тасдиқлашдан озод қилинади.

Бу Россияда яшаётган уч йил Россия фуқароси билан никоҳи бор ҳамда Россия фуқаролигига эга бўлган ота-онаси бўлган чет эл фуқароларига ҳам тааллуқли. Улар учун юқоридаги талаблар бекор қилинди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Қонун лойиҳаси Давлат думасига апрель бошида киритилган эди. Ҳозир Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган чет эл фуқаролари ўзларининг фуқароликларидан воз кечишлари керак эди. Шу билан бирга, бу Россиянинг халқаро шартномаси бўлган давлат фуқароларига тааллуқли эмас эди.

Асосий мавзулар