05:21 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Миграция
Ҳавола олиш
481 0 0

Ёвуз ниятли кимса 3-Интернационал кўчасидаги банк бўлимида жойлашган банкоматларни бузишга уринган. Сигнализация ишлаб кетгач, эркак қурилмани бузишга улгурмасдан ҳодиса жойидан ғойиб бўлган

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Марказий осиёлик мигрант кетмонча ёрдамида банкоматларни бузишга ҳаракат қилди, деб хабар бермоқда Россия ИИВ.

Ногинское ИИВ Миграция бошқармаси ходимлари тезкор қидирув тадбирлари ўтказиш давомида Марказий Осиё республикаларининг биридан бўлган 30 ёшли эркакни қўлга олган. У пул маблағларини ўғирлашда гумонланмоқда.

"Ёвуз ниятли кимса 3-Интернационал кўчасидаги банк бўлимида жойлашган банкоматларни бузишга уринган. Сигнализация ишлаб кетгач, эркак қурилмани бузишга улгурмасдан ҳодиса жойидан ғойиб бўлган", - дейилади хабарда.

Банк бўлинмаларидаги видеокузатув камераларини ўрганган полиция ходимлари қонунга хилоф ҳаракатларни амалга оширган гумондор шахсини аниқлаганлар ва уни жиноят содир этилган жойга яқин бўлган кўчалардан бирида қўлга олишган.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Россия Федерацияси ИИВ МБ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 158 моддаси ва 30 моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрсатилган моддалар 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жавобгарлигини кўзда тутади. Қўлга олинган шахсга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Асосий мавзулар