Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган ўзбекистонликлар борасида келишувга эришилди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишКонтрольно-пропускной пункт на границе Казахстана
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келмоқчи бўлган 800 нафар атрофида фуқаролар чегарада тўплангани, уларни чегарадан ўтказмаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Қозоғистон чегарасида тўпланганларнинг Ўзбекистонга ўтишига рухсат берилади.

Қайд этилишича, Россия ва Қозоғистон билан олиб борилган музокаралар натижасида чегарада тўпланган ўзбекистонликларни истисно тариқасида автобусларда Ўзбекистонга олиб келишга рухсат берилади.

Фуқароларнинг шахсий автомобиллари Самара вилоятида ташкил этилган махсус автотурагоҳда қолдирилади.

Очередь автомобилей на границе с Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Самарадаги обсервация лагеридан биринчи видео

Чегара ёпиқ ва ҳозир фуқаролар фақат бир марта истисно тариқасида олиб ўтилади. Шунинг учун Россиядаги бошқа ҳайдовчилар ҳам келаверса, улар чегарадан ўтказилмайди.

Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган бошқа фуқаролардан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларига қайтиб туришлари, ташкил қилинган чартер рейслар учун рўйхатдан ўтиб, навбати келганда Ўзбекистонга кириб келишлари сўралган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари шахсий автомобилларда ва автобусларда, чегаралар очилиши тўғрисидаги нотўғри маълумотларга асосан, Самара вилояти, Болшечнериговский туманидаги Қозоғистон билан чегара ҳудудига боргани ва "Маштаково" ҳамда "Сагарчинск" чегара-назорат пунктлари ёнида тўпланиб қолишгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0