Эксперт мигрантлар маълумотлари базаси яратилиши ғояси юзасидан фикр билдирди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишИностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миграция бўйича эксперт Наталья Власова Россия ИИВнинг мигрантлар учун янги ахборот платформаси ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги хабари юзасидан фикр билдирди.

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатга ташриф буюрувчи мигрантлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлган махсус ахборот базаси яратилишини маълум қилди. Бу билан меҳнат миграциясини тартибга солиш механизмларини модернизация қилиш, миграция соҳасидаги хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, миграция соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини комплекс ахборотлаштириш режалаштирилмоқда.

Қолаверса, мобил илова шаклида ишлаб чиқиладиган платформада мигрант зарур давлат хизматларини ва тегишли хабарномаларни олиши мумкин бўлган шахсий кабинетни яратиш кўзда тутилган.

Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантлар учун онлайн-платформа жорий этилмоқда 

Миграция бўйича эксперт Наталья Власова ушбу ташаббусга ижобий муносабатда эканини маълум қилди, дея ёзади Sputnik Тожикистон.

“2000 йил бошидан буён мигрантлар Россияга жуда фаол равишда кела бошлашганига қарамасдан Россияда ҳеч қандай мигрантларни рўйхатга олиб бориш йўқ. Биз улар ҳақида деярли ҳеч нарсани билмаймиз. ИИВда бўлган тизим миграциянинг мос вазиятига жавоб бермайди ва бундай шароитларда миграция оқимини бошқаришнинг сира имкони йўқ”, - деди у.

Унинг таъкидлашича, энг асосийси – мигрантлар маълумотлари ғаразли кишиларнинг бойлигига айланиб қолмаслигида.

Власова ягона базанинг самарадорлиги тегишли тузилмалар томонидан ахборот ишларининг олиб борилишига боғлиқ бўлади деб ҳисоблайди.

“Одамларга нима сабабдан бу муҳим ва зарурлиги, қандай тўсиқлар юзага келиши ва уларни қандай бартараф этиш мумкинлигини тушунтириш лозим”, - дейди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0