02:42 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Миграция
Ҳавола олиш
Миграция (77)
139 0 0

Ҳусановнинг таъкидига кўра, вазирлик қошида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мавжуд бўлиб, агентлик ўзбекистонлик мигрантларга ҳар томонлама кўмак беришга мўлжалланган

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. 2019 йил давомида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг қарийб 600 минг доллар ҳақлари ундириб берилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов баёнот берган.

Ҳусановнинг таъкидига кўра, вазирлик қошида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мавжуд бўлиб, агентлик ўзбекистонлик мигрантларга ҳар томонлама кўмак беришга мўлжалланган.

"Миллий комиссия йиғилишида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди. 2019 йилда хориждаги 3,5 мингдан зиёд фуқароларимизга ҳуқуқий кўмак бердик ва ўтган йили юртдошларимизнинг қарийб 600 минг доллар ҳақларини ундириб беришга муваффақ бўлдик", - дея аниқлик киритади меҳнат вазири.

Таъкидланишича, агентликнинг турли давлатларда ваколатхоналари ишлаб турибди. Россия Федерациясида мавжуд ваколатхоналардан ташқари яна 6 та ваколатхона очиш режалаштирилмоқда. Хориждан қайтган ёки бора олмаётган фуқаролар ушбу агентлик бўлимларига мурожаат қилиб, ўзларига мос иш қидиришлари ёки махсус курсларда ҳунар ўрганишлари мумкин.

Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлашда фойдаланилаётган барча механизмлар орқали, бунда биринчи навбатда хорижий давлатлардан қайтган ёки кета олмаган фуқароларимизга амалий ёрдам бериш кўзда тутилган.

 

Мавзу:
Миграция (77)

Асосий мавзулар