14:40 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Миграция
Ҳавола олиш
95120

Кўпчилик Россия фуқаролигини олишни хоҳлайди, лекин ҳозирча ҳаммага ҳам буни амалга ошириш осон эмас - мигрант ишчилар касаба уюшмаси раиси Ренат Каримов.

Россияда хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик олишини соддалаштирувчи қонун кучга кирди. Унга кўра, хорижликлар мавжуд фуқароликдан воз кечиш талаби бекор қилинди.

"Кўплаб чет эл фуқаролари, собиқ Совет Иттифоқининг собиқ фуқаролари, уларнинг фарзандлари у ёки бу сабабга кўра Россия фуқаролигини олишни истайдилар. Булар Украина, Приднестровье давлатлари, йиллар давомида иқтисодий вазият нормаллашмаган давлатлар, масалан, Марказий Осиё давлатлари”, - дейди Каримов Sputnik радио эфирида.

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик Россия фуқаролигини олишни истайди, аммо ҳаммага ҳам буни амалга ошириш осон эмас. Олдин шундай бўлган, ҳозир ҳам.

“Жорий қилинган енгилликлар жуда оз нарсани беради. Агар Россия Федерацияси бу одамлар Россия ҳудудига қайтиши ва фуқаролигини олишини истаганда, одамлар ўз қариндошларининг Россия Федерацияси ҳудудида туғилган ёки яшаганликларини исботлаш кераклиги тўғрисидаги талаб бекор қилиниши зарур”, - дейди Каримов.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бу асосий тўсиқ ҳисобланади.

“Ҳаммада ҳам бундай имконият йўқ, шунинг учун улар вақтинча яшаш учун рухсатнома олиш учун ҳужжатларни квотага топширмоқда”, - деб қўшимча қилди Каримов.

Асосий мавзулар