01:15 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Миграция
Ҳавола олиш
166 0 0

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси вакиллари ушбу ҳудуддаги меҳнат мигрантлари ҳолидан хабар олди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси вакиллари Приморск ўлкасининг Михайловский туманидаги “Эста Констракшн” МЧЖга қарашли гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводининг қурилиш майдонида бўлиб, бу ерда ишлаётган 700 дан ортиқ ватандошларнинг иш фаолияти ва яшаш шароити билан танишди.

“Дунё” АА хабарига кўра, дипломатлар меҳнат ва маиший шароитлари, умумий овқатланиш жойлари, коронавирус пандемияси даврида кўрилаётган соғлиқни сақлаш чоралари, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига оид бошқа масалалар билан яқиндан танишди.

Меҳнат мигрантларининг саволларга жавоб бериш доирасида Амур вилоятидаги “Renaissance Heavy Industries”  компанияси ва Россия Федерациясининг бошқа минтақаларида чет эллик ишчилар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган тартибсизликлар тўғрисида безорилик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани тўғрисида ахборот тақдим этилди.

Россия ИИВ МДҲ элчихоналарига мурожаатнома юборди

Таъкидланишича, бундай зиддиятли вазиятларда қатнашмаслик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кучайтириш, экстремизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи турли хил ҳаракатлар ва ташкилотларга қўшилмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Учрашувда сўзга чиққан Бош консулхона вакиллари ва бошқалар ватандошларни Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонунларига риоя қилиш, маҳаллий урф-одатлар ҳамда анъаналарни ҳурмат қилиш, ўзбек халқининг бой маданиятини тарғиб қилишга ҳисса қўшишга чақирди” – дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 июл куни Амур газни қайта ишлаш заводида 300га яқин ишчилар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари маошдан норози бўлиб корхона ҳудудида тартибсизликлар уюштиришган эди. Шундан сўнг тартибсизликларда иштирок этган бир неча киши ҳибсга олинган ва уларга нисбатан жиноий иш очилган.

Асосий мавзулар