Миграция соҳасидаги вазият хавотир уйғотмоқда – Медведев

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя Совбеза РФ Дмитрий Медведев
Заместитель председателя Совбеза РФ Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари COVID-19 эпидемияси туфайли кўплаб мигрантлар пул топиш имконисиз қолгани ва бу ҳолат жиноятчилик кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Миграция соҳасидаги вазият жиддий ташвиш солмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

“Миграция соҳасидаги вазият ҳам жиддий ташвишларга сабаб бўлмоқда... Маълумки, кўпчилик мигрантлар, жуда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолдилар, яшашга пули қолмади”, - деди у "Коронавирус эпидемиясининг оқибатларига барҳам бериш даврида жамоат тартибини таъминлашнинг долзарб масалалари" бўйича ўтказилган йиғилишда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Мигрант - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантларга ишлаш ҳуқуқини бериш мураккаблаштирилиши мумкин

Медведевнинг таъкидлашича, Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясини ўтказган тадқиқотга кўра, 40 фоиз атрофида - деярли ҳар иккинчи мигрант ишсиз қолди. Унинг сўзларига кўра, бу вазият "ушбу соҳада эҳтимолий жиноятчиликнинг ўсиши учун жуда қулай шароит яратади".

Шунингдек, у Россиянинг айрим ҳудудларида чет эл фуқаролари учун вақтинча сақлаш марказларида жой етишмаётганини таъкидлади. Бу Россияда жиноят содир этган мигрантларни депортация қилишда қийинчиликларни туғдирмоқда, деди у.

Бундан ташқари, Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг ўринбосари эслатди: Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, июль ойида Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Мурманск ва Амур вилоятларида Россияда ишлаётган чет элликлар томонидан жамоат тартибини бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Представители Генконсульства Узбекистана побывали на строительном объекте, где трудятся сограждане - Sputnik Ўзбекистон
Бош консулхона вакиллари ватандошларни Россия қонунларига риоя қилишга чақирди

Медведев Бу минтақалар раҳбарлари қўшимча чоралар кўришлари шартлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Россия ИИВ чет эллик ишчиларга қарши оммавий тартибсизликлар ва безорилик бўйича жиноий ишлар қўзғатилганини маълум қилди. Матбуот хизматининг хабарига кўра, баъзи ҳолатларда ҳуқуқбузарлар ўзлари ишлаган корхонанинг мулкига зарар етказган, товар-моддий бойликларни ўғирлаб, ишчиларга тан жароҳати етказган. Таъкидланишича, можароли вазиятларнинг сабаблари таҳлили шундан далолат берадики, уларнинг аксарияти ишчи ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар, шартнома мажбуриятларини бажаришда меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни ташкил қилиш билан боғлиқ.

Янгиликлар лентаси
0