06:43 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Миграция
Ҳавола олиш
39310

Бу каби шаклда мулоқот Россияда илк бор ўтказилмоқда. Асосий мақсад - мавжуд масала ва муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, конструктив фикр алмашиш ва таклифларни амалга ошириш бўйича истиқболли ҳамкорликни ривожлантириш.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг аъзолари, вазирлик, идора ва хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда 70 дан ортиқ ўзбек диаспораси ташкилотлари (юртдошлар уюшмалари) раҳбарлари ва вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бу каби шаклда мулоқот Россияда илк бор ўтказилмоқда. Асосий мақсад - мавжуд масала ва муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, конструктив фикр алмашиш ва таклифларни амалга ошириш бўйича истиқболли ҳамкорликни ривожлантириш.

Анжуманда пандемиянинг бугунги ҳолати билан боғлиқ мавзулар, Россиядаги ўзбек диаспорасининг масала ва таклифлари муҳокама қилинди. Тезкор ечимларни талаб қиладиган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, масъул ижрочилар тайинланди.

Ўзбек диаспораси вакиллари Россияда яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш, мамлакатлар ўртасида маданий алмашинувни кучайтириш ва ҳуқуқий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ғоя ва таклифларни тилга олди.

Видеоконференция иштирокчилари чет элда яшаётган ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш йўналиши бўйича Ўзбекистон давлат сиёсатининг қабул қилинган концепциясига кўра, ватандошларни бандлик, ижтимоий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш механизмларини назарда тутувчи батафсил дастур ишлаб чиқилаётганлигини таъкидлади.

Мулоқот якунида бир қатор келишувларга эришилди, жумладан:

  • меҳнат миграцияси соҳасидаги жараёнларнинг самарадорлигини ошириш, пандемия шароитида мигрантларнинг бандлигини ва уларнинг Россияда бўлишини таъминлаш масалаларининг ечимларни топиш;
  • мигрант ишчиларнинг чет элга кетишидан олдин меҳнат қилиш учун тил ва касб бўйича тайёрлаш;
  • хориждаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш;
  • меҳнат миграциясига кетган фуқароларни суғурта қилиш орқали ҳимоялаш механизмларини яратиш;
  • инвестиция ва бизнес лойиҳаларида ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш, таълим, фан, маданият ва ижтимоий ташаббуслар бўйича тажриба алмашиш;
  • Ўзбекистонда хориждан келган ватандошлар томонидан тадбиркорлик, илмий, маърифий ва маданий фаолиятни амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликда амалга ошириш учун ўзбек маданияти ва тили, санъати, анъаналари ва ўзбек миллий пазандачилик санъатини ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Келажакда республика давлат органлари, дипломатик ваколатхоналари ва хориждаги ватандошлар уюшмалари ўртасида тезкор ва тўсиқсиз фикр ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш учун мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва виртуал мулоқотнинг бошқа усулларидан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

Асосий мавзулар