18:17 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Миграция
Ҳавола олиш
102 0 0

"Таниш-билиш" орқали иш қидириш - хавфли бўлиши мумкин, чунки иш ҳақини тўлаш бўйича алдовлар айнан ана шундай ҳолда ишга жойлашишда рўй беради, дейди мутахассис.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Миграция тадқиқотлари маркази директори, Россия Фанлар академияси Халқ ҳўжалиги прогнозлаш институти (ИНП РАН) етакчи илмий ходими Дмитрий Полетаев чет эллик ишчиларни иш билан таъминлаш жараёнини қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

Экспертнинг фикрига кўра, агар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чет эл фуқароларининг қонуний ишга жойлаштириш жавобгарлигини ўз зиммасига олса, бу барчага фақат фойда келтиради.

"Меҳнат биржасини яратиш керак. Марказимизнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ишга жойлашиш асосан расмий хизматлардан фойдаланмаган ҳолда "таниш-билишлар"орқали амалга ошмоқда.

Суҳбатдош бундай иш қидириш жараёни хавфли бўлиши мумкин деб ҳисоблайди, чунки иш ҳақини тўлаш бўйича алдовлар айнан "таниш-билишлар" орқали ишга жойлашишда рўй беради. Мутахассис ушбу тизим учун электрон меҳнат биржасини тизимини яратишни таклиф қилмоқда, бу муҳожирга тегишли патентни олиши биланоқ бўш иш ўринларини топишга ёрдам беради.

Шунингдек у, бу хизматга уй-жой ижараси хизматини ҳам қўшишни тавсия қилади, бу яшаш жойини топиш билан боғлиқ вазиятни анча енгиллаштиради.

"Давлат хизматлари ҳамма нарсага: уй-жой бозорига, тиббиётга, иш билан таъминлашга, рус тилини ўқитишга кўпроқ қўшилиши керак", - деб тушунтиради Полетаев.

Шунингдек мутахассис, мигрантлар учун ўз мутахассисликлари бўйича ишлаш имкониятига эга бўлишлари учун рус тили курсларини очишни таклиф қилади. Суҳбатдош бу уларнинг иш билан таъминлаш кўламини кенгайтиришга ёрдам беришига ишонади.

Суҳбат охирида эксперт ушбу лойиҳалар қайси маблағлар ҳисобига амалга оширилиши мумкинлиги тушунтирди.

"Менимча, мигрантлар аниқлик учун пул тўлашга тайёр. Агар улар бу ташаббус ҳақиқий ва иш беришини кўрсалар, улар бу учун пул тўлашади", - деди Полетаев.

Батафсил шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

Полетаев: мигранты до сих пор устраиваются на работу через "своих"

Асосий мавзулар