08:40 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Миграция
Ҳавола олиш
537 0 0

Меҳнат мигрантларига ҳуқуқбузарлик, жарима ва солиқларни тўламаслик ҳолатлари қайд этиладиган махсус ID-карталар берилади.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги миграция масалалари юзасидан янги федерал қонуннинг концепция лойиҳасини тайёрлади. Ҳужжат солиққа тортиш, патент олиш, даромад миқдори ва ишлаш учун Россияга келганлар хорижликларни рўйхатдан ўтказишга янгича ёндашувни назарда тутади.

Экспертлар РФ Ички ишлар вазирлигининг таклифларини миграция қонунчилигини тубдан ислоҳ қилади, дея атамоқда.

“2022 йил 1 январдан бошлаб (янги федерал қонун кучга кириши керак), барчамиз янгича ҳаёт кечирамиз. Мигрантларни солиққа тортиш бўйича янги тизим пайдо бўлади. Ҳисоб бўлади. Ҳозир ҳисобга олинмаган, қачон келгани номаълум бўлган мигрантлар сони кўп. Уларни барчасини реестрга киритамиз. Ҳозирча буни барчасини қўллаб-қувватламоқдамиз. Мен - ишчи гуруҳ аъзосиман (миграция масалалари тўғрисидаги қонун муҳокамаси - таҳр.). Кўп йиллар давомида биринчи марта миграция қонунчилигида жуда зарур йўналишда ўзгариш тенденциясини кузатиш мумкин”, - деди Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов.

Коженовнинг сўзларига кўра, янги қонун нафақат мигрантларнинг ҳаётини осонлаштиради, балки иш берувчиларга чет эл фуқароларини ишга олиш жараёни ҳам соддалаштиради.

Ҳужжатда мигрантлар учун иш ҳақи миқдори тўғрисидаги банд мавжуд. Бу чет эллик ишчига бу тоифадаги ишчилар учун аниқ ҳудуддаги ўртача иш ҳақи даражасига бўлган тенг иш ҳақини тайинлашни назарда тутади. Бундай чора иқтисодиётнинг қатор соҳаларида мигрантлар учун бўш иш ўринларининг қисқаришига олиб келиши мумкин, - деб ҳисобламоқда миграция қонунчилиги бўйича мутахассис Рустам Каримов.

“Японияда маҳаллий аҳолига қараганда, мигрантларга кўпроқ пул тўлашни назарда тутган қонун мавжуд. Натижада мигрантларни ёллаш фойдаси йўқ бўлиб қолади. Эҳтимол, қонун чиқарувчилар бу тажрибани Россияга кўчиришга ҳаракат қилмоқдалар - ёки мигрантлар сонини камайтириш, ёки уларнинг ҳаётини ҳақиқатан ҳам яхшилаш учун. Қонунчилик ташаббуслари кўринишидаги аниқ ҳужжат пайдо бўлганда, таҳлил қилиш ва ижобий ва салбий томонларини кўриш мумкин бўлади. Аммо бу таклиф охир-оқибат қандай амалга оширилишини айтиш қийин”, - дейди мутахассис.

ИИВ томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳаси концепциясида электрон патент расмийлаштирилгандан сўнг, чет эл фуқаролари томонидан белгиланган аванс тўловини тўлашни жорий этиш назарда тутилган. Шунингдек, мингрантнинг иш ҳақи ҳудудда худди шу касб ва малака эгалари учун белгиланган ўртача кўрсаткичдан паст бўлмаслиги тахмин қилинади. Чет эллик ишчилар учун ҳуқуқбузарлик, жарималар ва солиқ тўловлари қайд этиладиган махсус ID-карталар жорий этилади. Чет эл ишчи кучини таклиф қилган иш берувчилар махсус реестрда рўйхатдан ўтказилади, деб тахмин қилинмоқда.

Илгарироқ, РФ Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова янги федерал қонун концепцияси Россия фуқаролигини олиш тартибини соддалаштириши ва, эҳтимол, 2021 йилда қонун лойиҳаси шаклида тақдим этилиши ҳақида маълум қилганди.

Асосий мавзулар