04:50 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Миграция
Ҳавола олиш
61310

Россия ИИВ берган маълумотга кўра, у ерди тақиққа тушиб қолиш эҳтимолидан қочиб юрган, яъни рўйхатда турмаган 600 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари бор. Ўтган йиллар давомида яна 421 минг нафар ўзбекистонлик тақиққа учрагани учун Ўзбекистонга қайтиб келган.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон Россияга кириши тақиқланган ёки айни вақтда ушбу мамлакат ҳудудида тақиққа тушишидан қўрқиб миграция хизматларидан яшириниб юрган юз минглаб ватандошларнинг амнистия қилинишига эришмоқчи. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари Давлатназар Матрасулов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россияда тақиққа тушиб қолиш эҳтимолидан қочиб юрган, яъни рўйхатда турмаган 600 минг нафар фуқаролар бор. Ўтган йиллар давомида яна 421 минг нафар ўзбекистонлик тақиққа учрагани учун Ўзбекистонга қайтиб келган.

“Куни кеча Россия Федерациясига кетган ишчи гуруҳимизнинг кун тартибидаги энг долзарб масалалардан бири – айнан шу фуқароларга амнистия эълон қилинишига эришиш ҳисобланади. Амнистия эълон қилинадиган бўлса, хориждаги фуқаролар жаримасиз, ҳеч қандай маъмурий жазо қўлланмаган ҳолда Ўзбекистонга қайтиб келиш ҳуқуқига эга бўлади. 421 минг киши тақиққа тушиб, бу давлатга кира олмай юрган бўлса, улар ишлаш учун яна хорижга чиқиш имкониятига эга бўлади”, - деди Давлатназар Матрасулов.

Бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида 16—29 сентябрь кунлари Россияда бўлади. Ташриф чоғида Россия Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳам учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар