23:05 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Миграция
Ҳавола олиш
174 0 0

Оренбург вилояти меҳнат бозори билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалий чора-тадбирларни жадаллаштириш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Андижон ва Оренбург вилоятлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида делегация Россияда бўлиб турибди. Ташриф доирасида Оренбург ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари мутасаддилари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда Оренбург вилояти меҳнат бозори билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалий чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирлар якунида Андижон вилояти ва Оренбург вилояти Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ўртасида бандлик ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Шунингдек, Оренбург вилояти ўзбек диаспоралари вакиллари ва талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга президентимизнинг жорий йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Учрашув давомида иштирокчиларнинг меҳнат мигрантлари учун яратилаётган шароитлар, Россия Федерацияси билан чегараларнинг очилиши, патент олиш қоидалари, чартер рейслар нархларининг пасайиши ҳақидаги саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Асосий мавзулар