12:26 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Миграция
Ҳавола олиш
527 0 0

Байкалорти ўлкасида 3500 дан зиёд иш ўрни мавжуд бўлиб, асосан қурилиш-таъмирлаш ишларига малакали мутахассислар талаб этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Андижон вилоятидан Россия Федерациясига ташриф буюрган делегация аъзолари Москва шаҳридаги "ИНТЕКО" қурилиш компанияси раҳбарияти билан учрашиб, ушбу ҳудуддаги йирик қурилиш объектларига андижонлик малакали қурувчиларни ишга жалб қилиш юзасидан музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида компания раҳбари айни пайтда 3 минг нафаргача ишчи кучига эҳтиёж борлигини маълум қилди. Учрашув якунида малакали ишчиларни етказиб бериш ва иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Байкалорти ўлкаси маркази – Чита шаҳрида бўлиб, ҳукумат вакиллари билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, Байкалорти ўлкасида 3500 дан зиёд иш ўрни мавжуд бўлиб, асосан қурилиш-таъмирлаш ишларига малакали мутахассислар талаб этилмоқда. Бу борада ҳудудлараро келишувга эришилиб, келгусида ташкиллаштирилган ҳолда ишчиларни юбориш, ҳужжатларни расмийлаштириш, ишлаш вақтида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари босқичма-босқич амалга оширилади.

Асосий мавзулар