10:48 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Миграция
Ҳавола олиш
117 0 0

Марказ ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, чет тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, турли тадбир ва семинарлар ўтказишга мўлжалланган

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистондан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган фуқароларни мослаштириш маркази очилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари Россияда бўлиб турибди.

Делегация аъзолари Санкт-Петербург шаҳридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасининг ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказининг мослаштириш маркази тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Агентлик хабарига кўра, марказ ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, чет тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, турли тадбир ва семинарлар ўтказишга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада мигрантлар учун касб-ҳунар курслари бошлангани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар