Ўн минглаб меҳнат мигрантлари ўз уйларига қайтишни истайди - Россия муфтийси

© Фото из личного архиваГлава Духовного собрания мусульман России Альбир Крганов
Глава Духовного собрания мусульман России Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Волгоградда тўпланиб қолган мигрантлар чодирлар ва қурилаётган масжид биносига жойлаштирилди - Крганов.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Яқин хорижий мамлакатлардан келган ўн минглаб меҳнат мигрантлари ўз уйларига қайтишни истайди, деди Россия мусулмонлари уламо кенгаши раҳбари муфтий Альбир Крганов РИА Новостига.

Меҳнат мигрантларини ўз ватанига қайтариш борасида ҳозир вазият анча мураккаб. Турли асосли ва асоссиз хабарлар тарқалиши оқибатида меҳнат мигрантлари Волгоград вилоятига етиб келишган. Оқибатда бу ерда ўз ватанларига қайтиш учун чипта ололмай 2000га яқин киши тўпланиб қолган. 

"Ҳукумат чодирлар ўрнатиб берган, лекин ҳаммага жой етмаган. Волгоград вилояти Мусулмонлар марказий бошқармаси уларни қурилаётган масжид биносига жойлаштирди ва мигрантларни ватанига қайтаришда ёрдам берди", - дейди Крганов.  

Россия муфтийси маҳаллий ҳукумат органларига миннатдорлик билдирди. 

Коронавирус пандемияси бошланганидан буён Ўзбекистн ҳукумати бир неча ўн минглаб фуқароларни ватанига қайтарди. Чартер парвозлар махсус ташкил қилинган поездлар ва автобус қатновлари йўлга қўйилди. Шу билан бирга элчихона ўзбекистонлик ватандошларга яна бир бор фақат расмий манбаалар орқали тарқатилаётган маълумотларга ишонишни эслатиб ўтган. 

Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча траспорт турлари учун чегараларни очган ва карантин чорларини юмшатган эди. 

Янгиликлар лентаси
0