09:49 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Миграция
Ҳавола олиш
336 0 0

Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган кўплаб фуқаролар пандемия сабабли мамлакатлар ўртасида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши оқибатида иш жойига қайтиб кета олмаётган эди.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу фуқаролардан 14 нафари "Тошкент-Истанбул-Сеул" транзит авиарейси орқали учиб кетди.

Жорий йил 8 октябрь куни 22 нафар фуқаронинг Корея Республикаси талабига кўра ушбу мамлакат элчихонаси томонидан тавсия қилинган "Кorean No 1 Laboratory" хусусий тиббиёт муассасасидан коронавирус инфекциясига тестдан ўтиши ташкиллаштирилди. Улардан 8 тасида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли Жанубий Кореяга кетиш учун рухсат берилмади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур 14 нафар фуқаро 13 июлда Жанубий Кореядаги иш жойига жўнаб кетиши режалаштирилган бўлиб, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги эпидемиологик вазиятни кескинлашганлиги сабабли қолдирилган эди.

Пандемия даврида Корея Республикасига кириб бориш учун рухсат олиш розилик битимини тўлдиришдан олдин карантинда сақлаш жойини иш берувчи билан аниқлаштириш ҳамда розилик битимига ҳаққоний маълумотларни киритиш, карантин жойи корхона жойлашган ҳудудда бўлиши лозим. Иш берувчининг меҳнат мигрантини чақириш ҳақидаги розилик хати қўллаб-қувватланади.

Нотўғри берилган маълумотлар, Ўзбекистондаги турли тўловлардаги қарздорликлар фуқаронинг Корея Республикасига кириб боролмаслигига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишига сабаб бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган баъзи фуқаролар Туркия ва бошқа давлатлар орқали Корея Республикасидаги иш жойига боришга ҳаракат қилган ва улар ушбу давлат аэропортидан Ўзбекистонга қайтарилган. Фуқаролардан ушбу ҳолатга ўхшаш таваккалчиликларни қилмасликларини маслаҳат берамиз.

Мазкур 14 нафар фуқаро Корея Республикасига етиб боргач коронавирус инфекцияси учун яна тест топширади. Тест натижалари Корея Республикасига ишлаш учун кетувчиларнинг навбатдаги оқимига таъсир қилиши мумкин.

Асосий мавзулар