05:27 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Миграция
Ҳавола олиш
498 0 0

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси соҳасини тизимлаштириш бўйича ҳамкорлик масалалари алоҳида тартибда кўриб чиқди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари республика ҳудудида Россиянинг кўп функцияли миграция марказини (КФММ) ташкил этишни жадаллаштириш ниятида. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислиги остида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг (ҲК) йигирма биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

“Иккала томон ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия Федерациясининг кўп функцияли миграция марказини (КФММ) ташкил қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёр эканлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.

Томонлар ушбу йўналишда биргаликда олиб борилган ишларда эришилган сезиларли ютуқларни қайд этдилар.

Ўзбекистонда кўп функцияли миграция маркази очилиши мумкин

Шунингдек, Россияда яшаётган ва меҳнат фаолиятини юритаётган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалаларида ёрдам кўрсатиш механизмларини кучайтириш бўйича кейинги ҳаракатларни муҳокама қилдилар. 

Асосий мавзулар