04:18 23 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Миграция
Ҳавола олиш
1532 0 0

Москва мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, пойтахтда меҳнат мигрантлари сони 40 фоизга қисқарди. Улар ишини қилишга ҳар қандай москвалик тайёр эмас.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Бу йил Москвада меҳнат мигрантлари сони 40 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Москвада мигрантлар анча кам бўлгани билан боғлиқ муаммо бор. 40 фоизча, алоҳида ҳисоб-китобларга кўра”, - деди Собянин.

У мигрантлар сони камайиши Москвада меҳнат бозорига, айниқса, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига таъсир кўрсатишини таъкидлади.

“Бу қўл меҳнати, бу белкурак, супурги ва лом. Ҳар қандай москвалик ҳам бундай ишларда ишлашга тайёр эмас. Лекин аста-секинлик билан барибир бу масалани ҳам ҳал қиляпмиз, жуда кўп механизация бор. Бошқа минтақалардан одамларни жалб қиляпмиз”, - дея қўшимча қилди Собянин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Москва мэрининг ўринбосари Владимир Ефимов шаҳар ҳукумати пандемиядан кейин шаҳарда меҳнат мигрантлари камайганини қайд этганини маълум қилган эди.

Россия март ойи охиридан бошлаб коронавирус пандемияси сабаб бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер авиақатновларни тўхтатиб қўйган. Шунингдек, парвозлар ҳозирча қайта тикланмаган мамлакат фуқароларининг мамлакатга кириши чекланган. Марказий Осиё мамлакатларидан Россия фақат Қирғизистон ва Қозоғистон билан мунтазам парвозларни тиклаган.

Асосий мавзулар