Астрахан вилоятида чегара яқинида тўпланиб қолган мигрантлар ватанига қайтади

© © SputnikПосадка пассажиров в поезд Москва-Душанбе
Посадка пассажиров в поезд Москва-Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон чегараси ёпилганидан сўнг Астрахан вилоятида тўпланиб қолган мигрантлар уйига қайтиши учун махсус вагонлар ажратилди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Астрахан вилояти чегарага яқин ҳудудида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари 11 ноябрдан бошлаб темирйўл орқали уйларига жўнатила бошлайди. Бу ҳақида Приволжск Темирйўли матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Чипталар “Волжский” темирйўл вокзалида консуллик томонидан тақдим этилган рўйхатларга асосан сотила бошлайди. Темирйўл бекатига қадар йўловчиларни автобус олиб боради, - дейилган хабарда.

Ушбу трансферни амалга ошириш учун Россия Темрйўллари (РЖД) “Волжский-Ташкент” поезди таркибига қўшимча 3та вагон қўшди. Ушбу вагонлар бир ойдан ортиқ вақт давомида уйларига жўнаб кета олмаётган меҳнат мигрантлари учун мўжлалланган.

Хабарда айтилишига кўра, ўтган жума куни Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги консули Рустам Курганбаев ва Астрахан вилояти губернаторининг администрациси раҳбари Павел Паутов билан учрашиб, Ўзбекистон фуқаролари учун қўшимча вагонлар ажратиш ҳақида келишиб олишган.

Эслатиб ўтамиз, Ватанига қайтиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари “Караозек”чегара пункти яқинида тахминан бир ой олдин тўпланиб қолишган. Ўшанда Қозоғистон томон фавқулодда равишда чегараларни ёпишини эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0