Меҳнат миграцияси: Ўзбекистонни Япония ва Жанубий Корея келажаги кутяптими?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон арзон ишчи кучи етказиб берадиган давлат сифатида қолиб кетадими? Бу, албатта, мигрантларни мақсади ва ҳаракатига боғлиқ. Янги Ўзбекистоннинг янги миграция сиёсати ҳақида Sputnik мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Азим Ахматов билан суҳбатлашди.

Ўзбекистонда 2016 йилдан миграция соҳасига бўлган эътибор ва ёндашув кучайтирилди. Афсуски, ҳозирги даврда миграция глобал тенденциялар таъсирига янада таъсирчан бўлиб бормоқда. Ўзбекистон раҳбарининг янги қабул қилинган қарорида ва сиёсатида эса янги ички ва ташқи омиллар эътиборга олинган. Бугунги замонавий даврда барча давлатларда каби Ўзбекистонда ҳам тартибли меҳнат миграциясига асосий эътибор қаратилмоқда, дейди Азим Ахматов.

Миграция ва дунё – халқаро тажриба

Яқин тарихда Шимолий Европа (Германия, Буюк Британия, Франция), Скандинавия ярим ороллари (Дания, Норвегия, Швеция), АҚШ, Жабуний Корея каби давлатларида саноат ва сервис соҳаси кескин ривожланиб бориши натижасида ташқаридан ишчи кучига талаб ошган ва ушбу давлатлар миграцияни қабул қилувчи давлатлар сифатида етакчи ҳисобланади.

Самолет узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари космодромда ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Масалан, асосий ишчи кучини юборувчи экспортёр давлатлар сифатида Германияда Туркия ва Польша, Буюк Британияда Покистон ва Ҳиндистон, Францияда Алжир ва Марокаш, АҚШда эса Хитой ва Филлипин иштирок этади.

БМТ маълумотига кўра, 2019 йилда дунёдаги мигрантлар сони 272 млн.га етди. Уларнинг энг кўп қисми Европа давлатлари (82 млн), Шимолий Америка (59 млн), Шимолий Африка ва Ғарбий Осиё (49 млн) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.

Европа давлатларида бугунги кунда БМТ маълумотига кўра 2 млн., Шимолий Америкада 59 млн., Шимолий Африка ва Ғарбий Осиё давлатларида 49 млн. меҳнат мигрантлари мавжуд.

Ярмарка вакансий - Sputnik Ўзбекистон
“Чегарасиз иш” - ЕОИИда меҳнат мигрантлари учун онлайн платформа ишга тушади - вазир

Мигрантлар томонидан пул ўтказмалари 2019 йил 554 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Ташқи меҳнат миграциси ҳисобидан ҳар йили ўртача Ҳиндистонга 55 млрд., Хитойга 51 млрд., Мексикага 23 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги ўтказмалар амалга оширилиб, бу улардаги ташқи даромаднинг 7-10 фоизини ташкил қилган.

1950 йилларда Япония ва Жанубий Корея давлатларида оммавий миграция жараёнлари кузатилган, яъни ташқи меҳнат миграциясига интилиш жараёнлари кузатилган ва ушбу мигрантлар томонидан ўтказилган маблағлар ҳамда янги технологияларни ўзлаштирилиши натижасида мамлакат иқтисодиёти тез суратларда ривожланган.

Ҳозирги даврда тартибли меҳнат миграциясини нисбатан юқори даражада ташкил этган давлат сифатида Филлипин ҳисобланади. Ташқи меҳнат миграцияси жараёни ушбу давлат иқтисодиётининг молиявий донори сифатида баҳоланади. Мазкур давлатда бир йилда ўртача 1,6 млн. фуқаро ташкиллаштирилган тартибда меҳнат миграциясига юборилади. Жами 10 млн.га яқин Филлипин фуқаролари меҳнат мигранти ҳисобланади. Пул жўнатмалари давлат даромадининг ўртача 11 фоизини ёки йилига ўртача 21,3 млрд долларни ташқил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 2016 йилдан ушбу соҳага эътибор кучайди. Ўтган даврда соҳани бевосита ёки билвосита тартибга солувчи 12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда ёнган автобус ичидан 44 нафар қурбон танаси чиқариб олинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилдаги қарорига мувофиқ меҳнат миграциясида иштирок этадиган фуқароларга, уларга ўз вақтида ижтимоий солиқни тўлаб борган тақдирда, иш стаж ҳисобланадиган бўлди.

Фуқароларнинг меҳнат миграцияси жараёнида йўналишсиз транспортлардан фойдаланишлари оқибатида турли хил тан жароҳатлари олиши, ҳалокатларга учраш ҳолатлари кўп кузатиларди. Бунинг салбий оқибатларини бартараф қилиш мақсадида 2018 йилда хорижда ишлаш истаги бўлган фуқароларга йўналишли транспортлардан фойдаланган ҳолда хорижга бориш имконияти яратилди ва уларга имтиёзли, амалдаги нархлардан 20 фоизлик чегирма билан чипталар сотиш тизими йўлга қўйилди.

Чегирмани кимлар, қандай олиши мумкин?

Кўзда тутилган имтиёзларни қўллаш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва уларнинг 14 та ҳудудда агентликнинг филиаллари яратилган. Улар ҳузурида ихтисослаштирилган кассалар ташкил қилинган. Барча фуқаролар бевосита шу кассага келиб миграция базасида рўйхатдан ўтсалар бўлди. Талаб шу! Бирон бир ҳужжат талаб этилмайди, бирон бир ортиқча тартиб жорий қилинмаган.

Фақат кетиш манзиллари, қайси давлатга ишга бораётгани, қайси соҳаларда ишламоқчилиги ҳақидаги маълумот базага киритилгандан кейин, шу асосда фуқароларга имтиёзлар қўлланилади. Бу имтиёзлардан биринчиси – ҳаво, темирйўл, автобус чипталарига чегирмалар жорий қилингани бўлса, иккинчиси, йўлдаги бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш.

Энг минимал тўловлар билан яъни эллик минг сўмга суғурта полисларини таъминлаш йўлга қўйилди. Бу суғурта полисининг умумий суммаси 10-12 минг АҚШ доллари миқдорига тенг. Ҳозирда бир йилда 200 мингга яқин фуқаро бу имтиёзлардан фойдаланмоқда.

Хусусий ташкилотларнинг меҳнат мирациясига аралашуви

2018 йилда хусусий секторга меҳнат миграцияси билан шуғулланиш ваколати берилди. Ўтган икки йилдан ортиқроқ вақтда 103 та шундай хусусий бандлик агентликлари ташкил топган бўлса, уларнинг етмиш учтаси лицензия олди. Бугунги кунга келиб ушбу хусусий бандлик агентликлари сони 25 таси фаолиятини давом эттирмоқда, уларнинг 39 таси ўз аризаларига кўра лицензияларни қайтариб берди, 11 та хусусий бандлик агентлигига нисбатан фирибгарлик ҳолатлари содир этгани учун жиноий иш очилди ва лицензиялари бекор қилинди.

Центр занятости - Sputnik Ўзбекистон
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятига қатор ўзгаришлар киритилди

Кўриниб турибдики, бу саҳада хусусий корхоналарнинг криминаллашганлик ҳолати анча юқори.

Шунга қарамай, хусусий бандлик агентликлари орқали фуқароларни ташкилий ишга жойлаштиришда маълум ютуқларга эришилди: 3200 дан ортиқ фуқароларимиз 15 дан ортиқ давлатларга ишга жойлаштирилди.

Ўқи, ўқи ва яна ўқи...

2020 йилда меҳнат миграциясига бўлган эътиборни кучайтиришга эътибор қаратилди. Бунда ташкилий тартибда фуқароларимизни хорижга ишга жойлатиришда фуқаронинг касбга, ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда касбга ўқитиш марказлари 191 тага етказилди, яқин даврлар ичида 200 дан ошиши кутиляпти.

Шунингдек, 136 та маҳаллада касбга ўқитиш масканлари ташкил этилди. Касбга ўқитиш масканлари қамрови кўп эмас, бир вақтнинг ўзида юз-икки юз одамга хизмат кўрсата олмайди, касбга ўқитиш масканларида 1,3,6-ойлик дастурлар асосида ўқитилади.

Мигранты на строительном объекте. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россия айрим мигрантлар учун чегарани очишга тайёр: кимларга рухсат берилади

Бугунги кунда ўша хорижда кўпроқ қайси касбларга талаб кучли, шулардан келиб чиққан ҳолда ўқишлар ташкил этилган. Маҳаллаларда ташкил этилган масканларда тўрттагача касбга ўқитилади. Булар – тикувчилик, компьютер саводхонлиги ва сартарошхона хизматлари. Шунингдек, ошпазлик йўналиши.

Касбга ўқитиш марказларида 22 турдаги кабслар ўргатилади.

Миграция ва пандемия

Бугунги пандемия даврини инобатга олиб, меҳнат миграцияси соҳасида ҳам бир қатор ишлар олиб бориляпти шулардан бири Россия ҳудудига фуқароларининг кириб бориши учун Россия ҳумати билан келишиш.

Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда миграция даражаси ўтган йилгига нисбатан 6,3 %га пасайган

Бугун Россия Федерациясига ишга борадиган фуқаролар тўғридан-тўғри ўзи кириб боролмайди, чунки маълум чекловлар мавжуд. Россия Федерациясининг йирик қурилиш объектларида ёки йирик компанияларида минглаб Ўзбекистон фуқаролари фаолият юритиб келади, уларда йиллар давомида тўплаган тажриба ва малака мавжуд. Йирик корхоналар Ўзбекистонга қайтиб келган тажрибали ходимларини икки томондан давлат комиссияси рухсатини олиб, чартер рейслари орқали иш жойларига олиб кетишни амалга оширди.

Шунингдек, онлайн мулоқотлар орқали, фуқарони қанчалик даражада касбга эга эканлиги фуқаро билан иш берувчи ёки мутахассислар ўртасидаги суҳбатлар жараёнида аниқланиб борилмоқда ва иш берувчи фуқароларни чартер рейслар орқали Россияга кириб боришини таъминламоқда.

Ўзбекистонинг баҳоси Россияда тан олинадими?

Ҳозирда шунингдек, патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг маълум бир қисми Ўзбекистонда тайёрланади: яъни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг айрим сертификатлари Россия ҳудудида тан олинади. Россияда ишлаш учун патент ҳужжатини олишда талаб этиладиган сертификат - Россия тарихи, рус тили ва маданияти бўйича имтиҳонлардан ўтган фуқароларга берилади. Худди шу жараёнларни Ўзбекистон ҳудудида ўтказиш ва унга тайёрлаш мақсадида Россиянинг Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорлик шартномаси тузилди. Бугун барча вилоятларда жами 25 та ўқув курслари мавжуд. Фуқароларда имтиҳонни Ўзбекистон ҳудудида топшириб, сертификат олишлари мумкин.

Посадка пассажиров в поезд Москва-Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Астрахан вилоятида чегара яқинида тўпланиб қолган мигрантлар ватанига қайтади

Меҳнат мигранти Россияга бориб фақат иккита ҳужжатни олишига тўғри келади: тиббий кўрик ва патентнинг ўзи.

Пандемия чекловлари тугагандан кейин Ўзбекистон фуқароларида олдинги тартибда ишга жойлашиш имконияти пайдо бўлади. Ҳозирча тўғридан тўғри кириб бориш учун чеклов мавжуд.

Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси иш ҳақи камайишига олиб келадими?

Йўқ, дейди суҳбатдош. Азим Ахматовнинг айтишича, бу ишчининг маҳорати ва малакасига боғлиқ.

Биринчи ойда ҳаммага бир хилда маош берилади. Барча давлатларда ишлаб чиқаришда, қурилишда маош бажарилган иш ҳажмига қараб тўланади. Худди шундай, бугунги кунда Агентлик орқали ишга жойлашиб (кам ишлаган тақдирда) 25 минг рубл ва ҳаракатига қараб 70-80 минг рублгача ойлик олаётган ишчилар бор.

Тан олиш лозим, меҳнатга кетганлар орасида умуман ойлик ололмаётганлари ҳам бор. Чунки иш ҳажмини бажармаган. Ўша ерда яшаш билан боғлиқ кунлик харажатларини қоплаш нуқтаи назаридан ҳам қўлига ҳеч қанақа ойлик чиқмаслиги ҳолатлари бўлади.

Мигрантларнинг келиб-кетиш харажатларига келсак, бу масала иш берувчилар томонидан бериладиган таклифларга боғлиқ, айрим иш берувчилар барча транспорт харажатларини ўзи қоплаб, кейиналик ишчининг маошидан ушлаб қолиши мумкин.

Энг катта оғриқ – мажурий солиқ?!

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда мигрантларнинг солиққа тортилиши ҳақидаги мавзу кенг муҳокама сабаб бўлмоқда. Мигрантларнинг мажбурий солиққа тортилиши - ёлғон гап, деб таъкидлайди Ахматов.

Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонда солиқ тўлаши ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Белгиланган тартибга кўра, хорижда ишлаётган фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида ўзини ўзи банд қилган шахслар билан тенглаштирилди ва улар тўлайдиган ижтимоий солиқларини тўлаш имконияти яратилди. Фуқаро ўзи истаса, ижтимоий солиқни тўлайди. Бу сумма 111 500 сўм қилиб белгиланган. Яъни базавий ҳисоблашнинг 50 фоизи миқдорида. Шу ижтимоий солиқни тўлаган тақдирда, унга келгусида стаж ҳисобланади. Бу тўлов жараёни фақатгина ихтиёрийликка асосланган, пенсия олишни истаса, тўлайди. Ҳеч қанақа бошқа ҳолатларда фуқардан солиқ ушлаб қолинмайди.

Султон суягини хўрламас – ночор қолган, қонунни бузган ва "қора рўйхат"дагилар нима бўлади?

Янги Ўзбекистоннинг янгича миграция сиёсати, бу соҳага бўлган ёндашувнинг ўзгариши, тизимли ишлар амалга оширилиши натижасида чет элларда оғир вазиятларга тушиб қолган ёки хорижий давлатларнинг, айниқса Россиянинг вақтинчалик марказларида сақланаётган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш, тиббий жароҳат олган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш харажатларини қоплаб бериш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

В Узбекистан доставили тела мигрантов, погибших в России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга ўн ойда 568 нафар фуқаро жасади олиб келинди

Вафот этганларни Ўзбекистонга олиб келиш амалга ошириляпти. Бу ҳаракатлар фуқаро учун бепул. Ушбу харажатлар Хорижда меҳнат фаолятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб қувватлаш жамғармаси томонидан амал оширилади.

Шу орқали 2018 йилдан буён хорижда оғир ва вазиятларда қолган ёки вақтинчалик сақлаш марказларида сақланаётган 4300 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг 4141 таси вақтинчалик сақлаш марказларида сақланган, 144 нафари оғир вазиятага тушиб қолган фуқаролар.

2020 йилнинг 10 ойи давомида хорижда вафот этган 568 фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Улардан 546 таси Россия Федерациясидан, қолганлари Туркия, Қозоғистон, Яман, Ливан каби давлатлардан. Кейинги икки йил давомида 878 нафар вафот этган фуқаро Ўзбекистонга келтирилган.

Россиядан кейин энг кўп меҳнат мигрантлари кетаётган давлатлар

Бу Қозоғистон Республикаси, Корея, Туркия, Европа давлатлари. Илгари, 2018 йилгача, фуқароларни ташкилий равишда ишга юбориш географияси тор бўлиб, фақат Корея Республикаси, Россияга юборилган. Бугун бу давлатлар сони кенгайтирилиб, 15 тадан ортди. Бунда хусусий секторнинг ҳам ўрни бор. Ҳукуматлараро тузилган битимга ёки идоралараро шартномаларга асосан Қозоғистон, Россия, Туркия, Бирлашган Араб Амирлиги, Япония, Корея Республикаси каби давлатларда фуқароларни ишга жойлаштириш имконияти мавжуд. Яқинда Саудия Арабистонига ҳам ишга жолаштириш имкониятлари пайдо бўлди. Польшага иш берувчилари билан ҳам ҳамкорлик шартномалари мавжуд.

Мигрантлар оиласи, уларга қандай ёрдам кўрсатилади?

Тизимли ишларни ташкил қилиш натижасида меҳнат мигрантларининг оила аъзоларини қўллаб қувватлаш йўлга қўйилди. Эҳтиёжи бўлса, имтиёзли шартларда уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдамлар кўрсатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Иностранные рабочие - Sputnik Ўзбекистон
Қандай меҳнат мигрантларига имтиёзли кредитга уй берилади?

Ўзбекистон фуқаролари хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин уларни бандлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар йўлга қўйилди. Бу борада бандликка кўмаклашиш маркази ҳисобидан ўз ишини ташкил этиш истагини билдирган фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача субсидия берилади

Пенсия – меҳнатнинг роҳатиям бўладими?

Ўзбекистонда икки хил давлат ижтимоий кафолати мавжуд: биринчиси пенсия, иккинчиси нафақа тайинлаш.

Нафақа нима, пенсия нима?

Нафақа бу фуқаронинг иш стажи етмайдиган бўлса, унда пенсия ёшига етган фуқарога нафақа тайинланади. Нафақа миқдори бугунги кунда 315 минг сўм.

Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари банкдан олган имтиёзли кредитини қандай қайтаради

Стажи етарли бўлса, фуқарога пенсия тайинланади. Унинг энг паст миқдори бугунги кунда 513 минг сўм. Ҳозирда фуқаро 111 500 тўлаётган бўлса, энг кам пенсия олиш кафолатланади. Агар фуқаро ихтиёри билан кўпроқ ижтимоий солиқ тўласа, пенсияси ошади. Яъни, имконияти бўлса, тўласа шунга қараб эртага пенсиясиям ошади.

Пенсия тўлаш бўйича МДҲ давлатларининг ўзаро келишуви мавжуд. Қайси давлатда меҳнат фаолиятини амалга ошириб келишидан қатъий назар, бугунги кундаги маълум белгиланган ижтимоий солиқни тўласа, ўтаверади.

Хулоса ўрнида.

Кўринадики, Ўзбекистон катта меҳнат кучи потенциалига эга, ҳамма гап ундан қандай, нима мақсадда фойдаланишда. Вақтлар бўлди, меҳнат мигрантларига паст назар билан қаралди... Бугунга келиб, уларга нисбатан қараш ўзгарди. Ниҳоят, улар ҳам миллатнинг бир бўлаги экани тан олинди. Бугун меҳнат мигрантлари масалалари юқори давраларда муҳокама қилинмоқда.

Муфтий Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон
Крганов мигрантлар билан ишлашни кучайтириш зарурлигини маълум қилди

Бироқ, маълум бўляптики, бу ҳали етарли эмас. Меҳнат мигрантларига Ўзбекистоннинг келажагини белгилаб берувчи, тараққиёт йўлини кўрсатувчи ва шунга бошловчи куч сифатида қараш ва шунга мос муносабатда бўлиш лозим. Зеро, бугунги глобализация даврида янгича фикр, янгича қараш ва илғор ғоялар бир қобиқда ўралиб яратилмайди. Зеро, малакали  мутахассислар бир кунда пайдо бўлиб қолмайди.

Гап улар топиб келаётган пулда ҳам эмас...

Асосийси, улар пулдан-да қимматроқ турадиган билим, малака, тажриба, ғоя ва фикрга эга бўлишмоқда. Улар бир кун келиб, Ўзбекистоннинг юзини албатта ўзгартиришади.

Миллионлаб инсонларнинг онг-тафаккури миллат қарашларига таъсир қилмаслиги мумкин эмас.

Янгиликлар лентаси
0