18:31 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Миграция
Ҳавола олиш
Миграция (81)
294 0 0

Тверь вилоятидаги меҳнат мигрантлари 2021-йилдан бошлаб патент учун ойлик тўловни 5,3 минг рубл эмас, балки 5,8 минг рубл тўлайдилар

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Тверь вилояти ҳукумати 2021 йилдан мигрантларга патент нархи кўтарилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳукумати.

Патент учун ойлик тўлов шу вақтгача 5327 рубл бўлган бўлса, эндиликда мигрантлар 5805 рубл тўлашларига тўғри келади.

Губернатор Игорь Рудени бошчилигидаги Тверь вилояти ҳукумати президиуми мажлисида қабул қилинган қарорга кўра, бу чорадан кўзланган мақсад маҳаллий аҳоли бандлиги даражасини оширишдир.

"Тверь вилояти ҳукумати олдида муҳим вазифа турибди - ишчи кучи ўрнини босишни синхронлаштириш: меҳнат мигрантлари бўшатадиган иш жойларини Юқори Волга аҳолисига бериш ва шу билан минтақадаги аҳоли ўртасида мавжуд ишсизлик муаммосини камайтириш керак", - дея иқтибос келтиради губернатор сўзларидан унинг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2015-йилда Тверь вилоятида чет эллик фуқаролар учун патент нархи 3 минг рублга яқин эди.

Минтақа ҳокимияти қарорига кўра, патент нархи секин-аста оширилиб борган, бундан ташқари ташқи иш кучига нисбатан 33та иқтисодий фаолият турлари бўйича чекловлар киритилган.

Кўрилган чоралар туфайли минтақада 9 мингта иш ўрни муҳожирлар томонидан бўшатилган.

Таъкидлаш жоизки, Тверь вилояти Россиянинг ишсизлик даражаси энг паст бўлган субъектларидан (85та ичида 11-ўрин) биридир.

Мавзу:
Миграция (81)

Асосий мавзулар