03:46 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Миграция
Ҳавола олиш
739 0 0

"Миграция маркази" раҳбарияти ташрифи жорий йилнинг 23 ноябрь кунигача давом этади. Музокаралар натижаси бўйича хабар берилади.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Россия Федерацияси Москва шаҳридаги "Кўп функцияли миграция маркази" раҳбари Сергей Балдин марказнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.

Ташриф доирасида Сергей Балдин, унинг ўринбосарлари Олег Нуждин ва Ирина Ермилова, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишган.

Шу куни Россия томони вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти билан учрашиб, Агентлик биносида "Миграция маркази" давлат бюджет ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш ва қуйидаги фаолият билан шуғулланиши бўйича музокаралар ўтказилган.

Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни ушбу давлатга кириб боришида тақиқ бор-йўқлигини текширади;

Патент олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда тўлиқ кўмаклашади;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни ўрнатишда оператор вазифасини бажаради.

"Миграция маркази" раҳбарияти ташрифи жорий йилнинг 23 ноябрь кунигача давом этади. Музокаралар натижаси бўйича хабар берилади.

Асосий мавзулар