Москва Миграция маркази раҳбарияти Тошкентдаги "Ишга марҳамат" маркази билан танишди

© Агентство по внешней трудовой миграцииВизит руководства ММЦ в Ташкентский Центр занятости
Визит руководства ММЦ в Ташкентский Центр занятости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва "Миграция маркази" раҳбарияти билан меҳнат миграциясига боғлиқ бир қатор ҳужжатларни Ўзбекистонда расмийлаштириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда расмий ташриф билан келган Москва Миграция маркази раҳбарияти Тошкентдаги "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Многофункциональный миграционный центр г. Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Россия "Миграция маркази" раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Москва Миграция маркази давлат бюджет ташкилоти бош директори Сергей Балдин, директор ўринбосарлари Олег Нуждин ва Ирина Ермиловалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.

Ташриф доирасида “Миграция маркази” давлат бюджет ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш ва у ерда қуйидаги фаолият билан шуғулланиши бўйича музокаралар ўтказилди:

  • Фуқароларнинг ушбу давлатга кириб боришида тақиқ бор-йўқлигини текшириш;
  • Патент олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;
  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишловчи ва иш берувчилар орасида оператор вазифасини бажаради;

“Миграция маркази” раҳбарияти ташрифи 23 ноябрь кунигача давом этади. Музокаралар якуний натижаси бўйича батафсил хабар берилади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 15 сентябрда имзоланган “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида, 2020 йил якунига қадар Ўзбекистонда Россиянинг миграция марказларини ташкил этиш ҳамда меҳнат патентини ушбу марказларда расмийлаштириш хизматини йўлга қўйиш буйича вазифалар белгиланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0