23:32 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Миграция
Ҳавола олиш
505 0 0

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Астрахан вилоятига қишлоқ хўжалиги, балиқ саноати ва қурилиш соҳаларига ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиниши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Астрахан вилояти 2021 йилда қишлоқ хўжалигида ишлаш учун 10 минг нафар меҳнат мигрантларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақида ҳудудий қишлоқ хўжалиги ва балиқ саноати вазири Руслан Пашаевнинг Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимияти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида маълум бўлди. 

Музокаралари якунида, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режаси тузилди. Вилоят вакиллари қишлоқ хўжалигидан ташқари балиқ саноати ҳамда қурилиш соҳаларида ҳам ишчи кучига эҳтиёж борлигини хабар қилишди. Шунингдек мавсумий ишга жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Астрахан вилоятида қонуний ишлайдиган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради. 

Маълумот учун: айни дамда коронавирус пандемияси муносабати билан киритилган чекловларга кўра, Россия ҳудудига хорижий фуқаролар кириши чекланган. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари фақат ташкиллаштирилган тартибда икки давлат расмий органлари келишувига мувофиқ кириб келишлари мумкин. 

 

Асосий мавзулар