Мигрантлар учун рус тилидан имтиҳон: сенаторлар янги қонунни маъқуллади

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишЭкзамен по русскому языку для иностранных граждан
Экзамен по русскому языку для иностранных граждан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мигрантлар учун рус тили ва Россия тарихидан комплекс имтиҳон ўтказишга ягона ёндашув тўғрисидаги қонун Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Мигрантлар учун рус тили ва Россия тарихидан комплекс имтиҳон ўтказишга ягона ёндашувлар тўғрисидаги қонун Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради

Қабул қилинган ҳужжатда чет эл тили сифатида рус тилидан, Россия тарихи ва унинг қонунчилиги асосларидан чет элликлар учун комплекс имтиҳонни ўтказиш, бу фанлардан имтиҳон олиш ҳуқуқига эга бўлган таълим ташкилотлари томонидан сертификатларни бериш тартиби баён этилган.

Имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Қабул қилинган қонунга мувофиқ, гувоҳноманинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига қараб белгиланади: 3 йил - вақтинча яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олиш учун, муддатсиз - яшаш гувоҳномасини олиш учун.

Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига (ишлаш, вақтинча ёки доимий яшаш)га боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, декабр бошида “Ишга марҳамат” мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг очилгани ҳақида хабар берилганди.

Мигранты во время экзаменационного тестирования - Sputnik Ўзбекистон
Патент учун рус тили имтиҳонини Ўзбекистонда топшириш мумкин

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг мамлакатдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россияда ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўқитиш ва зарурий касбларга тайёрлаш, Россия тарихи, қонунчилиги ва рус тили бўйича имтиҳон топшириб, сертификатга эга бўлиш имтиёзларини яратиш, Вазирлик тасарруфидаги ўқув марказларида рус тили синфлари ташкил этилиб, унга рус тили ўқитувчиларини жалб қилиш, тайёрлаш, малакасини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

27 октябридан Россия Халқлар дўстлиги университети ўқув дастури асосида 500 нафар ўқитувчини ўқитиш бўйича 72 соатлик бепул семинар ўтказилиб, сертификатлар берилиши ва ушбу ўқитувчилар Вазирлик тасарруфидаги 25 та ўқув марказларида ташкил этилган рус тили синфларига ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

Бугунги кунда Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Қозон шаҳарларида рус тили ва касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, жами 364 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ўқув жараёнларига жалб этилган.

Бундан ташқари, келгусида Россиянинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўпроқ яшайдиган ҳудудларида ҳам рус тили ва касбга ўқитиш марказларини очиш режалаштирилган.

 

Янгиликлар лентаси
0