Россия қурилишларидаги мигрантлар етишмаслиги россиялик аёллар билан тўлдирилиши мумкин

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2021 йил 1 январдан бошлаб Россия Меҳнат вазирлигининг фармони кучга киради. Фармон билан аёллар учун тақиқланган мутахассисликлар тўрт бараварга қисқартирилади.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россия қурилишларидаги меҳнат мигрантлари етишмаслиги маҳаллий аёллар кадрлари билан қисман тўлдирилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Недвижимость хабар қилмоқда.

Экспертларнинг сўзларига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб Россия Меҳнат вазирлигининг фармони кучга киради. Фармон билан аёллар учун тақиқланган мутахассисликлар тўрт бараварга қисқартирилади.

Уборка снега в Москве  - Sputnik Ўзбекистон
Ишсиз россияликлар мигрантларни меҳнат бозоридан сиқиб чиқара оладими?

Шу тариқа, россиялик аёллар 30 дан зиёд касбларда, жумладан, илгари хавфли саналган қурилиш соҳасида ишлашлари мумкин бўлади.

“Генезис” юридик компанияси мутахассиси Василий Сосновскийнинг сўзларига кўра, қатор чекловлар бекор қилинишига қарамасдан қурувчи ташкилотларга лавозимидан қатъи назар оғир нарсаларни қўл билан  кўтариш ва бошқа силжитиш билан боғлиқ ишларга аёлларни жалб қилиш тақиқланади.

“Оғир нарсаларни қўл билан кўтариш ёки бошқа жойга олиб ўтишда аёллар учун рухсат этилган белгиланган жисмоний юкланма меъёрларига риоя қилишини шарт.  Энг оғир юк – 10 килограмм”, - дея тушунтирди эксперт.

Шу билан бирга Қурувчилар миллий бирлашмаси раҳбари Антон Глушков аёллар ўртасида қурилиш соҳаси оммалашаётганинига қарамасдан мигрантлар ўрнини россиялик аёллар билан тўлиқ тўлдириш ҳақида гапиришга эрта.

Унинг сўзларига кўра, аёллар таъмир ишларида мигрантлар етишмаслиги ўрнини боса олган бўлишарди.

Янгиликлар лентаси
0