14:23 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Миграция
Ҳавола олиш
Миграция (88)
843 0 0

Шунингдек, Россия ички ишлар раҳбарининг биринчи ўринбосари Горовойнинг таъкидлашича, РФ ИИВ Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда Россия ҳудудига қурилиш объектларига ишлаш учун келадиган меҳнат мигрантларига киришни соддалаштириш бўйича регламентни ишлаб чиққан.

ТОШКЕНТ, 26 дек - Sputnik. Бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Россияга ташриф буюриб, РФ ИИВ, Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмат ҳамда Москва шаҳри мэриясида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати.

Биринчи учрашув давомида Россия ички ишлар раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Горовой икки давлатнинг миграция соҳасидаги юқори ҳамкорлигини алоҳида эътироф этиб, янги йилда ҳам худди шундай тренд давом эттирилишига умид билдирди.

Хабарда таъкидланишича, жорий йил сентябр ойида ўзбек делегациясининг Москвага ташрифи чоғида музокаралар давомида эришилган битимга кўра, РФ ИИВ органлари томонидан Россияда бўлиб турган 50,7 минг Ўзбекистон фуқаролари "нолегал"лар сафидан чиқарилган.

Россия ички ишлар раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Горовойнинг таъкидлашича, РФ ИИВ Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда Россия ҳудудига қурилиш объектларига ишлаш учун келадиган меҳнат мигрантларга киришни соддалаштириш бўйича регламентни ишлаб чиқққан.

Ҳужжат коронавирусга қарши тезкор штабга тақдим қилинган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда Москва шаҳридаги "Кўп тармоқли миграция маркази" Давлат бюджет муассасаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлари имзоланди.

Бундан кўзланган мақсад Россия ҳудудида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда чиқиш жараёнларини соддалаштиришдан иборат.

Ўзбекистон томонидан ҳужжатларни Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов, Россия томонидан "Паспорт-виза хизмати" ФДУК раҳбари ўринбосари П.Карповец ва "Кўп тармоқли миграция маркази" ДБМ бош директори С.Балдин имзоладилар.

Таъкидлаш жоизки, Россиянинг бу икки тузилмаси Москва ва Россия бўйлаб меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича рухсатнома олиш учун комплекс хизмат кўрсатадиган ваколатли ташкилот ҳисобланади.

Икки томон давлат органлари ўртасида мазкур ҳужжатларнинг имзоланиши миграция жараёнларини тартибга солиш, Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун керакли ҳужжатларни расмийлаштиришда Ўзбекистон фуқароларининг вақти ва ҳаражатларини қисқартиришга хизмат қиладиган миграция фронт-офисларини очишга имконият яратади.

Шу билан бирга бунинг натижасида ўзбекистонликлар Россияга жўнаб кетишдан олдин мазкуз ташкил хизматларининг бир қисмидан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишлари мумкин бўлади.

Мавзу:
Миграция (88)
Теглар:
Россия, ноқонуний миграция, миграция маркази, мигрантлар, миграция, мигрант

Асосий мавзулар