07:26 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Миграция
Ҳавола олиш
282 0 0

Бандлик ва меҳнат муносабатлари Нозим Ҳусановнинг маълум қилишича, пандемия вақтида 430 мингга яқин мигрантлар қайтиб келган.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Пандемияга қарамай жорий йилнинг декабрь ойида 7,5 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Россияга ишга жўнатилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари Нозим Ҳусановнинг маълум қилишича, Россияда 1,6 миллиондан ортиқ мамлакат фуқаролари доимий равишда меҳнат қилмоқда.

Охирги бизнинг маълумотларимизга қараганда, пандемия вақтида 430 мингга яқин фуқароларимиз қайтиб келган. Ҳозир Россияга бориш истагида бўлган бор. Чунки у ерда ишчи кучига талаб катта. Пандемия шароитида Россия тезкор штабининг рухсатини олиб, декабрь ойининг ўзида 7,5 мингдан ортиқ фуқароларимизни расмий тарзда иш жойларига боришини амалга оширдик. Бу жараённи кўпайтирамиз деб ўйлаймиз”,  - деди вазир.

Ҳусановнинг таъкидлашича, Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда Москва шаҳридаги "Кўп тармоқли миграция маркази" Давлат бюджет муассасаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлари имзоланган. "Паспорт-виза хизмати" филиалини келгуси йил бошида очиш режалаштирилмоқда

Бундан кўзланган мақсад Россия ҳудудида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда чиқиш жараёнларини соддалаштиришдан иборат.

Асосий мавзулар