Ташкиллаштирилган тартибдаги меҳнат миграциясининг устуворликлари нимада?

© Министерство занятости и трудовых отношений УзбекистанаТрудовые мигранты возвращаются домой
Трудовые мигранты возвращаются домой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташкиллаштирилган тартибдаги меҳнат миграциси бу – хорижга ишга боришнинг тартибли, қонуний ва хавфсиз услубидир.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташкиллаштирилган тартибдаги меҳнат миграциясининг устуворлик томонлари ҳақида айтиб берди.

Хусусан, биринчи босқичда, ишсиз фуқаро Меҳнат вазирлигининг тегишли бўлинмасига ёки хусусий бандлик агентлигига мурожаат қилади. У ерда фуқаро хорижий мамлкатларда мавжуд иш ўринлари билан танишиб ўзига мос келадиганини танлаб олади. Керак бўлса, тил ўқитиш марказига ёки қўшимча касб ўрганиш марказида ўқитилади ва талаб қилинаётган сертификатлар берилади.

Визит руководства ММЦ в Ташкентский Центр занятости - Sputnik Ўзбекистон
Москва Миграция маркази раҳбарияти Тошкентдаги "Ишга марҳамат" маркази билан танишди

Ундан сўнг фуқароларга тегишли банклар бўлинмаларидан микроқарзлар берилади ва имтиёзли чипта харид қилишга ёрдам берилади. Хорижга жўнаб кетишидан олдин эҳтимолий хавфлардан суғурталанади.

Иккинчи, асосий босқичда, фуқаро хорижий мамлакатга меҳнат фаолиятини юритиш учун жўнаб кетади. Хорижий мамлакатлардаги иш фаолияти давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг  консулхоналари томонидан уларнинг ҳуқуқлари ҳимояланади, керакли ёрдам кўрсатилади. Керак бўлганда хорижий мамлакатлардаги диаспоралар ва юридик хизмат кўрсатувчи муассасаларга мурожаат қилинади.

Учинчи босқичда, хориждаги меҳнат фаолиятини якунлаб келган фуқароларга Ўзбекистонда меҳнат билан таъминлаш масаласида ёрдам кўрсатилади. Бунда уларга Бандликка кўмаклашиш марказлари, маҳаллалар, Ёшлар ишлари агентликлари, туман ҳокимликлари ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0