07:53 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Миграция
Ҳавола олиш
445 0 0

Энг катта жарима - материални билмайдиган мигрантга рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида сертификат топширадиганларга белгиланган.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин чет элликлар зарур тестлардан ўтганларидан сўнг адолатсиз тарзда уларга "автомат" қўядиган ташкилотлар ва имтиҳон олувчиларга нисбатан жаримани назарда тутувчи қонунни имзолади.

Трудовые мигранты возвращаются домой
Министерство занятости и трудовых отношений Узбекистана

Ҳужжат ҳуқуқий-ахборот расмий интернет-порталида эълон қилинган.

Энг катта жарима - материални билмайдиган мигрантга рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида сертификат топширадиганларга белгиланган.

"Экзамен олувчига бу учун 30 мингдан 50 минг рублгача жарима солиниши мумкин, юридик шахслар эса 300 мингдан 500 минггача жарима тўлайди", - деб қайд этилган ҳужжатда.

Бундан ташқари, эндиликда, тасдиқланган ҳужжатга кўра, имтиҳонни ўтказиш шакли, сертификаттни топшириш тартиби, имтиҳон учун фиктив нарх ўрнатганлик ва натижаларни сақлаш тартибини бузганлик учун ҳам жарима тўлаттирилади.

Имтиҳон натижаларини федерал реестрга нотўғри киритганлик учун ҳам амалдорлар учун 15 минг рублдан бошланадиган, юридик шахслар учун эса 150 минг рублгача жарималар кўзда тутилган.

Бу сингари маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва иш қўзғатиш бўйича ваколатлар Рособрнадзорга берилади.

Эслатиб ўтамиз, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича комплекс имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик бўйича сертификат мигрантларга ишга жойлашиш, вид на жительство ва вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиш учун зарур.

Чет элликлар имтиҳонларни таълим ташкилотларида ва Россия олийгоҳларида топширадилар.

Теглар:
мигрант, Владимир Владимирович Путин, Владимир Путин, Путин, вид на жительство, Россия фуқаролиги, Россия президенти, Россия, тил ва адабиёт, патент учун тўлов, патент

Асосий мавзулар