03:46 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Миграция
Ҳавола олиш
Миграция (88)
156870

Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунга асосан, чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга фуқароликдан чиқмаган ҳолда Россия ёки бошқа давлат паспорти билан кириб келса, у Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади

ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбеков Ўзбекистондан чет давлатга вақтинчалик ёки доимий яшашга чиқиб кетган ва Ўзбекистон паспортидан воз кечмаган ҳолда чет давлат паспортини олган фуқаролар борасида изоҳ берди.

Муродбеков ушбу ҳолатга тўхталар экан, Ўзбекистон фуқаролари ичида чет элга вақтинча ёки доимий яшашга кетганлар жуда кўплигини таъкидлаб, улар орасида чет давлат фуқаролигини қабул қилганлар ҳам бор, дея қўшимча қилди.

Аниқлик киритилишича, бундай фуқаролар нафақат Россия Федерацияси, балки Қозоғистон, Исроил, Германия сингари давлатларда ҳам кўп.

ИИВ вакили статистик маълумотларни келтирмади. Аммо Ўзбекистонда битта фуқаролик тан олинишини қайд этди.

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунга асосан чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга фуқароликдан чиқмаган ҳолда Россия паспорти билан кириб келса ёки бошқа чет эл паспорти билан кириб келса у Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади. Яъни рўйхатга олишда ҳам хорижга кетган фуқаронинг паспорти амал қилиш муддати тугаган ёки йўқолган бўлса унга янги Ўзбекистон фуқароси паспорти, ҳозирги кунда эса ID-карта расмийлаштириб берилади. Фуқаро хоҳишига кўра хорижга чиқиш паспорти ҳам расмийлаштирилади", - дея тушунтирди Муродбеков.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг айтишича, бу ерда ҳеч қанақа қонунбузарлик ёки бир салбий ҳолат йўқ.

"Агар Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан бўлса у вақтинча рўйхатга олиниб, келгусида доимий яшашга рухсатнома ҳам берилиши мумкин", - деди у.

Мавзу:
Миграция (88)
Теглар:
Ўзбекистон фуқаролиги, Ўзбекистон фуқароси, Россия фуқаролиги, чет эл фуқаролари, фуқаролик, фуқаро, ноқонуний миграция, мигрантлар, Россия паспорти, паспорт

Асосий мавзулар