Шимолий иқлим шароитида ишлашга тайёр бўлган фуқаролар ишга таклиф қилинмоқда

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишЗагрузка руды в самосвал на карьере
Загрузка руды в самосвал на карьере - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Иркутск вилоятига кон мажмуаларида ишлаш учун таклиф қилинмоқда. Аксарият мутахассисликлар кон ва бурғулаш техникаси бошқарувчилари.
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шимолий иқлим шароитида ишлашга тайёр бўлган фуқаролар ишга таклиф қилмоқда.
Хусусан, Россиянинг Иркутск вилоятида жойлашган корхоналарга қуйидаги мутахассислар ишга таклиф қилинмоқда: 
  • Экскаватор ҳайдовчиси (80 киши, маош 75-120 минг рубл)  
  • Электрослесарь (40 киши, 65-80 минг рубл)
  • Погрузчик ҳайдовчиси (20 киши, 75-90 минг рубл)
  • Кран бошқарувчиси (10 киши, 75-90 минг рубл)
  • Кран ҳайдовчиси (10 киши, 75-90 минг рубл)
  • Слесарь (40 киши, 65-80 минг рубл)
  • Бульдозер ҳайдовчиси (60 киши, 70-110 минг рубл) 
  • Драга ҳайдовчиси (45 киши, 65-110 минг рубл) 
  • Юк машинаси ҳайдовчиси (БелАЗ) (30 киши, 75-90 минг рубл) 
  • Насос ўрнатиш машинаси бошқарувчиси (20 киши, 65-85 минг рубл) 
  • Автомобиль ҳайдовчиси (20 киши, 65-80 минг рубл) 
Шунингдек, токарь, ёқилғи ускуналари таъмирловчиси, агрегатлар таъмирловчиси, бурғилаш ускунаси бошқарувчиси, моторист, ошпаз ва бошқа ишчилар.  
Номзодларга қўйиладиган талаблар: 
  • 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • рус тилини бошланғич даражада билиши;
  • шимол иқлим шароитларида ишлашга тайёр бўлиши;
  • касб бўйича мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжатларга ва иш тажрибасига эга бўлиши.
Батафсил маълумотларни қуйидан топиш мумкин. 
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москванинг йирик қурилиш компанияларига қурувчиларни ишга таклиф қилган эди.  
Янгиликлар лентаси
0