08:31 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Миграция
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
531 0 0

Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова мамлакатда яшовчи мигрантлар COVID-19га қарши эмланиши юзасидан тўхталди.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россияда яшовчи чет элликлар коронавирусга қарши эмлашни ҳозирча режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова 26 январь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда маълум қилди.

Сурункали касалликларга чалинган ва кекса ёшдаги одамлар биринчи навбатда эмланади. Унинг сўзларига кўра, йирик саноат корхоналари ишчилари, бир қатор касб вакиллари ҳам биринчилардан бўлиб эмланади.

"Ҳар ҳолда эмлашда устуворлик бўлиши керак. Биз уни давлатда аниқлаб олдик ва унга амал қилмоқдамиз. Барчани, Россия Федерацияси фуқаролари бўлмаганларни эмлаш имконияти пайдо бўлиши биланоқ, бу амалга оширилади”, - деди Попова.

Россия ҳудудларида коронавирусга қарши оммавий эмлаш 18 январда бошланди. Фуқаролар мамлакатда рўйхатдан ўтган иккита вакцинадан бирини - "Спутник V " ёки "ЭпиВакКорона" танлашлари мумкин.

Бундан аввал, мигрантлар тиббий маълумотлари махсус реестрга киритилиши ҳақида хабар бергандик.

Роспотребнадзор мигрантларнинг меҳнат фаолияти, тиббий маълумотлари, шунингдек мамлакатнинг эпидемиологик хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа маълумотларни олиш учун фойдаланилади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
Теглар:
Спутник V, коронавирус пандемияси, Москва, мигрантлар, Россия

Асосий мавзулар