Эксперт мигрантлар учун янги тизим ҳақида: РФ Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига ҳозирланмоқда

© Facebook / Юрий МосковскийПредседатель комиссии по миграции Совета по делам национальностей при правительстве Москвы Юрий Московский
Председатель комиссии по миграции Совета по делам национальностей при правительстве Москвы Юрий Московский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати ЕОИИга аъзо мамлакатлардан бўлган мигрантларнинг биометрик маълумотларини топширишини мажбурий этиб белгилашни таклиф қилмоқда.
Россия ҳукумати Давлат думасига кўриш чиқиш учун янги қонун лойҳасини киритди, унга кўра Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан мамлакатга 90 кундан зиёд муддатга кираётган чет элликлар биометрик маълумотларини топширишлари ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт бўлади. Ҳужжатга мувофиқ дактилоскопия вояга етмаганлар ва кексалар учун шарт эмас.
Москва ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар ишлари бўйича кенгашининг миграция комиссияси раиси Юрий Московский бу ҳақда фикр билдириб, ушбу чора “Ўзбекистоннинг ЕОИИ таркибига эҳтимолий кириши арафасида” кўрилаётганини тахмин қилди.
“Ҳозир Ўзбекистон фуқаролари Россияда патент асосида ишлашади. Агар республика ЕОИИга кирса, тартиб соддалашади”, - деди у.
Рабочие на строительной площадке, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2021
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига нима беради?
Московский Ўзбекистон иттифоққа кирган тақдирда мамлакат фуқаролари Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь фуқаролари сингари ишлашга келишлари ва патент расмийлаштиришлари шарт бўлмаслигини қўшимча қилди.
“Мамлакат (Россия – таҳр.) Ўзбекистон ва Тожикистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига киришига янада тайёрроқ бўлади, лекин шу билан бирга бизда (Россияда – таҳр.) ишлаётган бу республикалар фуқаролари солиққа тортилишдан ва тегишли хизмат назоратидан қочмасликлари керак”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда.
Ҳозир Россияга киришда бармоқ изларини “патент ва виза олувчилар” топширишлари шарт, дея эслатди Московский. Шу билан бирга бугунги кунда Россияда меҳнат қилаётган чет элликларнинг аксарият қисмини ЕОИИга аъзо мамлакат фуқаролари ташкил этади.
“Биометрия маълумотларини ҳатто визисиз режимда ҳам олиш мумкин, бунинг устига бу Россияга узоқ муддатга келаётганларга тааллуқли. Бу ерда ҳам давлат, ҳам бу фуқароларнинг ўзларининг хавфсизлиги масаласи турибди”, - деди Московский.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олди.
Московский о биометрии для мигрантов: РФ готовится к вступлению Узбекистана в ЕАЭС
Янгиликлар лентаси
0