05:11 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Миграция
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
846 0 0

Қирғизистон бош вазири Улукбек Марипов ЕОИИ йиғилишида чегараларни очишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси туфайли мигрантлар ноқулай вазиятга тушиб қолди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Қирғизистон бош вазири Улукбек Марипов ЕОИИ йиғилишида чегараларни очишни таклиф қилди.

"Ҳозирги вақтда корхоналарни зарур миқдордаги ишчилар билан таъминлаш, мигрантларни ўз иш жойларига қайтариш учун чекловни босқичма-босқич олиб ташлаш ва мамлакатларимиз ўртасида парвозлар сонини кўпайтириш масаласи долзарб бўлиб турибди", - деди у.

Марипов ўз нутқида коронавирус пандемияси туфайли меҳнат мигрантлари ноқулай вазиятга тушиб қолди, деб таъкидлади.

Шунингдек, Қирғизистон вакили ҳамкасбларини уюшма доирасида фаол иш олиб боришга тайёрлигига ишонтирди.

Шунингдек, ЕОИИ доирасида ва учинчи давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш мавзусига тўхталиб ўтди.

"Айнан шу йўналишни амалга ошириш - иттифоқнинг йирик Евроосиё шерикчилик маркази сифатида барча имкониятларини очиб беради, деб ҳисоблаймиз", - деди Марипов.

Қозоғистон мегаполисида бўлиб ўтаётган ЕОИИ ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бу йилги биринчи учрашувдир. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия бош вазирлари, шунингдек кузатувчи давлат - Ўзбекистон ҳам иштирок этмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
Теглар:
Арманистон, Беларусь, ЕОИИ, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия

Асосий мавзулар