Ўзбекистон расмийлари Санкт-Петербургда меҳнат мигрантлари билан учрашди

© Агентство Внешней трудовой миграцииВстреча с трудовыми мигрантами Санкт-Петербург
Встреча с трудовыми мигрантами Санкт-Петербург - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон расмий вакиллари Санкт-Петербургда меҳнат қилаётган фуқаролари ҳолидан хабар олди ва уларни бўлажак сайловлар, консулликда рўйхатдан ўтиш ҳақида огоҳлантиришди.
ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консули ва "Uzbekistan Airways" АЖ вакиллари Санкт-Петербург шаҳрида бир неча йирик қурилиш корхоналарида ишлаётган меҳнат мигрантлари билан учрашув ўтказишди. 
Учрашув давомида меҳнат мигрантларига октябрь ойида бўлиб ўтиши кутилаётган президент сайлови, консуллик рўйхатидан ўтиш, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш ва бошқа консуллик масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. 
Шу билан бирга фуқароларга қонунларга амал қилиш, экстремистик ва диний радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича керакли тавсиялар берилди ва мавзуга доир фильм намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, "ЭНКА Иншаат ве Санайи А.Ш." қурилиш корхоналарида 500 нафарга яқин меҳнат мигрантлари ишлайди. Уларнинг 200 нафари 2021 йилнинг январь-февраль ойларида ташкиллаштирилган ҳолда Ўзбекистондан жалб қилинган.
© Агентство Внешней трудовой миграцииВстреча с трудовыми мигрантами Санкт-Петербург
Встреча с трудовыми мигрантами Санкт-Петербург  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Янгиликлар лентаси
0