"Яшанг, аскарлар": Тошкентда 9 майга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пойтахтида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган навбатдаги акция ўтказилди. Тадбир ҳақида хабар топган шаҳарликлар концерт дастурлари ўтказиладиган ҳудудларда тўпландилар. Фуқароларнинг кайфиятлари аъло эди. Улар оилавий аскарлар билан суратга тушдилар ва концерт давомида ҳарбийларни чапак чалиб олқишладилар

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамкорлигида 9 май санасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бугун 2 май куни Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларда ўша йилларнинг ҳарбий кийимини кийган ҳарбий оркестр ижодкорлари Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатландилар.

Белгиланган жойларда концерт дастурлари уюштирилди.

Акция ва концерт дастурлари Дўмбиробод даҳаси, Усмон Носир кўчасидаги Шота Руставели ҳайкали, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси ва "Юнусобод" бозори рўпарасидаги автобуслар бекати ёнидаги майдончаларда тўхтади.

Янгиликлар лентаси
0