11:23 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Мултимедиа

Карантин ҳудуди учун таомнома

Ҳавола олиш
310 0 0
© Sputnik /

Ушбу инфографикамизда карантин мажмуасида вақтинча яшашга мажбур бўлган фуқаролар учун тузилган таомнома билан танишинг. 

Коронавирус эпидемияси бошланганидан сўнг, Ўзбекистон ўзининг хориждаги фуқароларини ватанига қайтариш чора тадбирларини кўра бошлади. Биринчи навбатда Хитойнинг Ухан шаҳридан олиб келинган ўзбекистонликлар Тошкент вилоятида жойлашган оромгаҳларга жойлаштирилди. 

Кейинчалик Россия, Европа ва бошқа мамлакатдан ҳам минглаб фуқаролар ватанига қайтарила бошланганидан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан карантин мажмуаси қурилиши ҳақида қарор қабул қилинди. 

Бир неча юзлаб денгиз контейнерлари қисқа вақт ичида қайта жиҳозланиб вақтинча яшаш жойига айлантирилди. У ерга 7500 нафар хориждан қайтган фуқаролар жойлаштирилди. 

Карантин мажмуасида яшаётган фуқаролар учун 3 маҳал иссиқ овқат, шахсий гигиена хоналари, кир ювиш жойи ва бошқа хўжалик хизматлари ишга туширилди.

Ушбу инфографикамизда карантин мажмуасида вақтинча яшашга мажбул бўлган фуқаролар учун тузилган таомнома билан танишинг. 

Яна инфографика

Асосий мавзулар