12:11 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Мултимедиа
Ҳавола олиш
77311

Оҳу яраланган боласидан бир қадам ҳам узоқлашмади, аммо кичкинтой жойидан қўзғала олмасди. Осон ўлжа баҳайбат қанотли маҳлуқ - грифни, қоплонни ва тўнғизни ўзига жалб қилди

National Geograhic нашрининг ёзишича, видео 24 яшар Надав Оссендривер томонидан Крюгер миллий боғида (ЖАР) суратга олинган. Ёш йигит дўстлари билан биргаликда шоқолсимон итларни томоша қилиш учун у ерга борган ва рейнжер унга, шу яқин атрофда гну антилопасининг яраланган боласи ётганини, онаси унинг ёнидан бир қадам ҳам узоқлашмаётганини айтиб қолган.

Яраланган оҳу боласи тепасида баҳайбат қанотли маҳлуқ - грифлар айлана бошлаган ва тез орада қоплон ҳам кўриниш берган. Она оҳу йиртқичдан бир амаллаб қутулишга муваффақ бўлган, аммо сал кейин оҳулар тўдаси пайдо бўлиб, ярадорга ёрдам бермоқчи бўлгандай улар атрофида айланган.

Гнулар тўдаси кетгач, ёввойи тўнғизлар ва уларнинг болалари пайдо бўлган.

Оҳу уларни ҳайдашга уринган, аммо тўнғизлардан бири оҳу боласини қаттиқроқ жароҳатлаган ва шундан сўнг ёввойи чўчқалар уни тишлашга уринганлар.

Тўнғизлар оиласи кетгач, оҳу ўз боласини қайтиб келган қоплондан ҳимоялаш учун қолган. Аммо йиртқич охир-оқибат ўз мақсадига эришган. Қарама-қаршилик беш соатча давом этган.

Асосий мавзулар