Андрей Стенин номидаги фото-танловга аризалар қабули бошланди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтиш"... билиб қўйишсин" номли кўргазма очилиши. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими.
... билиб қўйишсин номли кўргазма очилиши. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Россия сегодня” махсус фотомухбири Андрей Стенин таваллуд куни муносабати билан фотомухбир хотирасига бағишланган, халқаро ёш фотомухбирлар танловига ижод намуналарини қабул қилиш бошланди.

МОСКВА, 22 дек, «Россия сегодня» Халқаро Ахборот Агентлиги матбуот-хизмати – “Россия сегодня” махсус фотомухбири Андрей Стенин таваллуд куни муносабати билан фотомухбир хотирасига бағишланган, халқаро ёш фотомухбирлар танловига ижод намуналарини қабул қилиш бошланди.

Танлов "Россия сегодня" ХАА томонидан таъсис этилган бўлиб, Россиянинг ЮНЕСКО ишлари бўйича тузилган  Комиссия раҳбарлигида ўтказилмоқда.

2016 йил ЮНЕСКО томонидан “Умумжаҳон тушуниш йили” деб эълон қилинди. Танлов ташкилотчилари ҳам унга ҳамоҳанг тарзда  танловнинг бош мавзусини “Жаҳонни тушуниш” деб номладилар.

Танловда қатнашишни истаганлар ўз аризаларини stenincontest.ru сайтига 2016 йилнинг 22 март санасига қадар юборишлари мумкин. Танловда 18 дан 33 ёшгача бўлган фотосуратчилар иштирок этишлари мумкин.

Москвада ўтказилган матбуот-анжумани давомида ташкилотчилар 2016 йилги танловнинг ҳакамлар ҳайатини таништириб ўтдилар. Улар орасида дунё миқёсида тан олинган фото ва арт-ижодкорлар ҳам бор: Ольга Свиблова Арт Музей мультимедия асосчиси (Москва фотосуратлар уйи), Россия Бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзоси (Россия); Юрий Козирев, фотожурналист (Россия); Рут Айххорн, GEO журнали фото-муҳаррири (Германия); Дени Пакен, The Associated Press агентлиги фото-хизмати раҳбари ўринбосари (АҚШ) ва бошқалар. 

2016 йилги фототанловда ёш суратчилар ўз кучларини қуйидаги бешта йўналиш бўйича синаб кўришлари мумкин: «Менинг ватаним», «Дунё ранглари. Ҳаёт гармонияси», «Портрет. Замонамиз қаҳрамони», «Асосий хабарлар» ва «Спорт».  Танлов шартлари ҳақида тўлиқ маълумот stenincontest.ru сайтида жойлаштирилган.

"Россия сегодня" бирлашган фото-ахборот дирекцияси раҳбари Александр Штоль: «Бу йил ҳайъат аъзолари сафидан турфа фотосуратчилар мактаби вакиллари ўрин олдилар. Улар ёш ижодкорларнинг ишларига серқирра баҳо берадилар, бунга ишончим комил. Турли номинациялар эса танлов иштирокчиларига фототарихларда муаммоларни кенг қамровда кўрсатиб бериш имконини беради”.

Андрей Стенин номидаги халқаро фотожурналистика танловининг мақсади: ёш фотосуратчиларни қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик эътиборини замонавий фотожурналистика масалаларига қаратиш. Танлов –фотожурналистика соҳасида янги номларни кашф қиладиган, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлайдиган, фотожурналистика юқори стандартларини сақлаб қолишда ёрдам берадиган, Россияда ва бутун жаҳонда ҳужжатли фотосуратлар мезони сифатини шакллантирадиган Россиядаги ягона майдондир.

Танловнинг соврин фонди: биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун — 50, 35 ва 25 минг рубль; Гран-при соҳиби —  500 минг рубль билан тақдирланади.  

2015 йил танловда 5000га яқин ижод намуналари билан 54 давлатдан ёш фотосуратчилар иштирок этдилар. Танлов географияси 4 минтақани ўз ичига қамраб олди. Шу жумладан, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка, Яқин Шарқ, Ҳиндистон ва жанубий-шарқий Осиё мамлакатларидан ҳам иштирокчилар қатнашишди.

Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Москвада ўтказилди. Уларнинг ижод намуналари Россия ва чет элдаги кўргазма майдонларда кенг оммага намойиш этилди.

Янгиликлар лентаси
0