18:40 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Янгиликлар
Ҳавола олиш
17010

Одатда, Марс ҳақида гап борганида, ҳудудсиз чўғдек саҳро кўз ўнгимизда намоён бўлади. Аммо... Ажабо! Американинг NASA космик тадқиқотлар агентлиги Қизил Сайёрада картошка етиштиришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Американинг NASA космик тадқиқотлар агентлиги Перуда рўйхатдан ўтган Халқаро картошка маркази билан ҳамкорликда Марсда картошка етиштирмоқчи, хабар қилади Sputniknews.

Қандай дейсизми? Гап шундаки, НАСА Ердаги лабораторияда сунъий равишда Марс иқлимини яратмоқчи. Тадқиқотчилар Перу саҳроси қумидан фойдаланиш ниятида. Улар қум таркибидаги карбонад ангидрид фоизини кўпайтириб, ўз режасини амалда синаб кўрмоқчи, хабар қилади манба.

Қизил сайёрада атроф-муҳитни юзага келтиришдан ташқари, олимлар, ўсимликлар Марсда ўсиб кета олиши учун махсус ўғитлар яратишлари ҳам керак бўлади.

НАСА тадқиқотчилари, бундан ташқари, картошканинг катта миқдорда сув талаб қиладиган ва жой танламайдиган янги турини яратиш ниятида. Тасанно, деса арзийди. Сабаби, бордию тадқиқот кутилган натижани бермаган тақдирда ҳам, улар ўз меҳнатига ачинмасликлари мумкин. Янги турдаги картошкани Ер сайёрасининг исталган нуқтасида етиштириш мумкин бўлади!

Асосий мавзулар