13:42 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков ва Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев

Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари чегара масалаларини муҳокама қилдилар

пресс-служба правительства КР
Янгиликлар
Ҳавола олиш
67010

Жээнбеков Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон бош вазирига таъзия билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашди, деб хабар берди ҳукумат матбуот хизмати.

Учрашув 3 сентябрь куни Қирғизистон бош вазирининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Жээнбеков Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев номидан таъзия билдирди ва Ўзбекистоннинг биринчи Президентининг мамлакатнинг мустақилликка эришиши, халқаро мавқеинининг мустаҳкамланиши ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутганини эътироф этди.

Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати раҳбарига Ислом Каримовнинг таъзиясида иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.

Бош вазирлар савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалик соҳаси, транспорт инфратузилмасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Чегара борасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жума куни вафот этди ва шанба куни Самарқандда дафн этилди. Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.

 

Асосий мавзулар