05:42 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Ўзбекистонда президент сайлови. Архив сурат

Ўзбекистонда президентликка номзодларни кўрсатиш 30 сентябрдан бошланади

AFP PHOTO / MAXIM MARMUR
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
100911

30 сентябрдан 20 октябрга қадар сайлов қонунчилигига асосан номзодларни рўйхатга олиш жараёни бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловига номзодларни кўрсатиш 30 сентябрда бошланади ва 20 октябрда ниҳоясига етади, деб маълум қилди Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов журналистларга.

Илгарироқ Абдусаломов Ўзбекистон президенти сайлови 4 декабрда бўлиб ўтишини маълум қилганди.

"30 сентябрдан 20 октябрга қадар сайлов қонунчилигига асосан номзодларни рўйхатга олиш жараёни бўлиб ўтади", — деди Абдусаломов.

Марказий сайлов комиссияси мажлисида президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилиши таъкидланди.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар